ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ БЎЙИЧА АЙРИМ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДА ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

/
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
қарори
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ
ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ БЎЙИЧА АЙРИМ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДА ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайловлар бўйича округ сайлов комиссияларининг сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 59, 96-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси
 
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
 
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 22 та округ сайлов комиссияси томонидан биронта номзод овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини ололмагани сабабли мазкур сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган;
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 67-Пастдарғом, 102-Яйпан, 106-Бағдод округ сайлов комиссияси томонидан арифметик хатога йўл қўйилгани сабабли мазкур сайлов округларидан депутатлар сайлангани тўғрисида барвақт хулосага келинган;
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 67-Пастдарғом, 102-Яйпан, 106-Бағдод сайлов округи бўйича биронта номзод овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини ололмагани сабабли мазкур сайлов округларида энг кўп овоз олган икки нафар номзод ўртасида такрорий овоз бериш ўтказилади.
 
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округида (1-илова) такрорий овоз бериш 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказилсин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар бўйича такрорий овоз беришни 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказиш тавсия этилсин.
 
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
 
4. Белгилаб қўйилсинки:
 
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ такрорий овоз бериш сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича ушбу округда ўтказилади;
 
такрорий овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади.
 
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи тегишли округ ва участка сайлов комиссиялари такрорий овоз беришни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказишни таъминласинлар.
 
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти (Х.Маматов) бир ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича такрорий овоз бериш учун сайлов бюллетенлари, чақирув ва номзодлар плакатлари, таклифномалар, бошқа сайлов жиҳозлари жойларга етказиб берилишини таъминласин.
 
Такрорий овоз бериш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметаси доирасида амалга оширилсин.
 
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси ўзининг ҳудудий телеканалларида такрорий овоз беришни ўтказишда сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун сиёсий партиялар билан келишган ҳолда бепул 30 дақиқалик тенг эфир вақтини ажратсин.
 
8. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
 
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М.Истамов зиммасига юклансин.
 
Раис М.АБДУСАЛОМОВ
2019 йил 25 декабрь

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли ўртасида ўтказилган мулоқотлар дав...
01 янв 1970
Мамлакатимизда партиялараро сиёсий рақобат муҳитида, демократик тамойиллар асосида кечаётган сайлов кампанияси қизғин паллага кирмоқда....
01 янв 1970
Мутахассислар ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, аввало, инсон онгидаги ўзгаришлардан бошланишини таъкидлайдилар....
01 янв 1970
Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон ...