Ўзбекистон “Адолат” СДП: Коррупцияни илдизи билан Қуритамиз!

/
Шу кунларда мамлакатимиз ҳудудларида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан фуқароларнинг манфаатлари, партиямизнинг ғоя ва мақсадларини ифодаловчи шиорлар асосида митинг, акция ва сайиллар ўтказилмоқда. 
Митингда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров сўзга чиқиб, партиямиз олдида турган устувор вазифалар, шу жумладан, соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, шаҳар ва қишлоқларда бир хил нархда дорилар сотилишига эришиш ҳақида тўхталиб ўтди.
Митинг иштирокчилари “Адолат” партияси томонидан илгари сурилган долзарб лойиҳалар, ғоя ва мақсадларни қўллаб-қувватладилар.
— Тиббий хизмат сифатини яхшилаш кўплаб омилларга боғлиқ, — дейди туман кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси шифокори Раьно Мирбобоева. — Шу маънода “Адолат” партиясининг ҳудудларда зарурий йўналишларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган ихтисослашган тиббиёт марказлари филиалларини ташкил этиш, фуқароларнинг саломатликлари борасидаги ҳужжатларини электрон шакллантириш учун “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий қилиш каби долзарб масалаларни кўтарганлиги тиббиёт ходимларининг диққатини жалб этмоқда.
— “Мустақиллик” майдони яқинида яшайман, — дейди “Ёшлик ” маҳалласи фаоли Барно Абдуллаева. — Майдонга йиғилган одамлар, куй ва қўшиқлар овози мени ҳам шу томонга чорлади. Ўйлайманки, бугунги тадбир партиянинг мақсад ва ғояларини тарғиб қилиш, хайрихоҳларни янада кўпайтириш, фуқароларнинг мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, қонунчилик соҳасида ва парламент фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини оширишга хизмат қилади.
НАМАНГАН. Тўрақўрғон тумани марказидаги ёзги амфитеатр кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва фахрийлар, аёллар, талабалар, ишчи-хизматчилар билан гавжум. Атроф “Адолат” СДПнинг ғоя ва мақсадларини ифодаловчи шиор ҳамда паннолар билан безатилган. Ўзбе¬кистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбир ана шун¬дай кўтаринки руҳда ¬бош¬ланди.
Дастлаб партиямиз вакиллари иштирокида митинг ўтказилиб, унда бу йилги сайловлар арафасида илгари сурилаётган энг муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди. Жамиятнинг барча жабҳаларида коррупцияга бар¬ҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириб, фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат бепул бўлишига эришиш, олий таълим муассасаларида ҳар бир йигит-қиз ўқиши учун шароитлар яратиш каби қатор долзарб масалалар ўртага ташланди.
Вилоят партия кенгаши раиси Исроил Жўраев, фаоллардан Саидолим Абдураҳмонов, Ёрқиной Ҳожиматова, Ҳабибахон Мирабдуллаева, Заҳрохон Аҳмедова ва бошқалар юқорида тилга олинган мавзуларда қисқа ва лўнда фикр билдириб ўтдилар.
— Журналист сифатида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган воқеаларни мунтазам кузатиб бораман, — дейди Тўрақўрғон туман “Давр” газетасининг масъул котиби Мирмуҳсин Мирзокиров. — Жорий йилда бўлажак сайловлар оммавий ахборот воситалари энг кўп мурожаат қилаётган мавзулардан бирига айланган. Сиёсий партиялар фаолиятига келсак, “Адолат” СДП олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишлари аниқ йўналишларга эгалиги, таъсирчанлиги билан кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Бугунги тадбирда ҳам иштирокчилар партия олиб бораётган сиёсатдан, унинг дастурий вазифаларидан янада кўпроқ хабардор бўлдилар. Уларнинг халқчиллиги ва долзарблиги диққатга сазовор, деб ўйлайман. Шундан келиб чиқиб, газетамизда тадбир тафсилотларини ёритамиз.
Митингдан сўнг санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқлар йиғилганларни руҳлантириб, “Адолат сайли” барчага завқ-шавқ бағишлади.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ. Пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ўтказилган митингда дорилар нархи ва рекламаси юзасидан норозилик билдирилди. Амир Темур хиёбонида ташкил этилган митингга кўплаб ҳамшаҳарларимиз келиб қўшилди. Шу аснода тадбир “Сайлгоҳ” кўчасида давом этди.
“Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тадбирда партия ходимлари, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Иштирокчилар қалбакилаштирилган дори воситаларига, уларнинг рецепт¬сиз сотилиши, дориларнинг нархига жиддий эътироз билдиришди.
Митингда партия раҳбари Наримон Умаров иштирок этди.¬
Ушбу тадбирда ҳам юртдошларимиз ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдириш учун имконият яратилди. Тадбир моҳиятидан келиб чиққан ҳол¬да тиббиёт тизимига нисбатан баъзи эътирозлар очиқ-ойдин айтилди.
Барчамизга аён, халқимиз учун соғ¬лом ҳаёт ва тинчлик энг муҳими ҳисобланади. Аммо нима учун юртимизнинг айрим жойларида дорихоналар сони кўп ва айрим жойларида дорихоналар умуман йўқ? Нима учун уларда дориларнинг нархлари ҳар хил? Саволлар жуда кўп, аммо бу муаммоларни кўтариб чиқиш ва уларга ечим топиш керак.
Фуқаролар томонидан дорихоналар фаолиятини қонун доирасида тартибга солиш, айниқса, дори-дармонларнинг нарх-навосини қатъий суммада белгиланиши, ҳар бир дорихонада дори нархларининг бир хил — фарқ қилмаган ҳолда ташкиллаштириш кераклиги айтиб ўтилди. Ноқонуний дори воситаларининг сотилишига чек қўйиш учун, аввало, мазкур муассасалар ходимлари масъулиятини ошириш зарур. Шунингдек, назорат давомида дори воситаси ноқонуний сотилаётганлиги аниқланган ҳолларда дорихонага ҳамда унинг ходимига нисбатан қатъий суммада жарима белгиланиши кераклиги таъкидланди.
Митинг қатнашчилари дори воситалари реклама қилинишини ҳам қоралаб чиқдилар. Тиббий кўрик, тиббий маданият, тиббий саводхонлик каби масалалар долзарб бўлиб турган бир пайтда рекламалардаги жарангдор ундовлар бу борадаги барча тарғиботлар самарасини пасайтирмоқда. Ишлаб чиқарувчилар ўзига шу қадар юксак баҳо бермоқдаларки, авваллари гоҳ-гоҳида янграб қоладиган “Шифокор билан маслаҳатлашинг”, “Ножўя таъсирга эга, йўриқнома билан танишинг” каби жумлаларни ҳам “атайин” унутмоқдалар. Тўғри, дориларсиз дардга даво топиш амри маҳол. Лекин ҳар нарсанинг меъёри бор деганларидек, ҳар бир дори маълум касалликларни даволашда ишлатилади. Соғлом кишига беморлар қабул қилиши керак бўлган дори воситалари тавсия этилмайди. Дори-дармонларни дуч келган киши, яъни рекламани кўрган одам қабул қилиб кетавериши керак эмас.
Ҳар бир организм индивидуал, дорилар кишиларга турлича таъсир кўрсатади. Айрим дориларни шахсий ўзлаштиролмаслик, қарши кўрсатмалар бўлиши мумкин. Шифокор шу мезонларни инобатга олган ҳолда беморга дори ичишни буюради. Бемордан аввал умумий саломатлиги, илгари қандай касалликлар билан оғриганини сўрайди, тиббий текширувлар ўтказилади. Шифокор тавсиясисиз дори ичиш — катта хато.
Дори мутахассис тавсияси асосида қабул қилиниши боис уни бутун оммага реклама қилиш мантиққа тўғ¬ри келадими? Балки тор доирада, фақат мутахассислар ўртасида реклама қилган тўғридир? Шунда шифокор фармацевтика бозоридаги янгиликлардан воқиф бўлади, беморнинг умумий ¬саломатлигидан келиб чиқиб бирорта дори қабул қилишни маслаҳат беради.
Яна бир масала. Нима учун дўконларда олинган товар учун товар чеки бериладию дорихоналарда ундай эмас? Бу дори воситалари ноқонуний айланишини кўрсатиб турибди-ку.
Партия томонидан ташкил этилган тадбирда шу каби муаммолар ўртага ташланиб, фикр ва таклифлар ай¬тилди.
ФАРҒОНА. Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижодкорлар боғида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган митинг ҳам “Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!” шиори остида ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Сулаймонов сўзга чиқди.
— Сайловолди дастуримизда соғ¬лиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, биринчи нав¬батда, соҳанинг қуйи қисми бўлган ҚВПлар, оилавий поликлиникалардаги ўзгариш ва янгиликлар муҳим ўрин тутади, — деди У.Сулаймонов. — Хусусан, жойлардаги тиббиёт муассасаларининг фаолиятини самарали ташкил этишда тўсиқ бўлаётган муаммолар, жумладан, кадрлар таъминоти, дори-дармонлар етишмаслиги, моддий-техник базасининг талаб даражасида эмаслиги ҳамда тез тиббий ёрдам хизматидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника таъминотини яхшилашда амалий кўмак бериб келинмоқда.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя қилинишида бундай тадбирларнинг ижобий аҳамияти бор. Қалбаки дори воситалари савдосига чек қўйишда мутасаддиларнинг масъулиятини, жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим.
— Мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга барча қизғин тайёргарлик кўраяпти, — дейди “Қашқар” маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳовохон Салимова. — Чунки биз танлаган номзодлар мамлакатимизнинг келгуси беш йил мобайнидаги равнақи учун муносиб ҳисса қўшади. Қонунларнинг адолат, тенглик тамойиллари асосида ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилишида бизнинг тўғри танловимиз муҳим ўрин тутади, деб ҳисоблайман.
— Партиянинг Сайловолди дастурида кўзда тутилган лойиҳалар бизнинг мақсадларимиз билан муштаракдир, — дейди Марғилон шаҳар туғуруқ комплекси ҳамшираси Дилафрўз Мусинова. — Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилади. Беморни даволаётган шифокор учун ҳам бундай дори-дармонлар жиддий муаммоларни пайдо қилади. Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари савдосининг олдини олиш нафақат тиббиёт ходимлари, балки кенг жамоатчиликнинг вазифаси, десак янглишмаймиз. Дори воситаларини сотиб олишда бефарқ бўлмаслигимиз керак. Бу жараён фарзандларимизнинг тиббий саводхонлигини оширишни ҳам тақозо қилади.
Тадбирда мусиқа мактаби, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари тақдим этган бадиий дастур, таниқли санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқлар барчага кўтаринкилик бағишлади.
АНДИЖОН. Жамият ривожига тўсиқ бўладиган омиллардан бири, шубҳасиз, коррупциядир. Жиноятчиликнинг бу турига қарши курашишда жамоатчиликнинг роли катта. Шу сабаб андижонлик “адолатчи¬лар”нинг “Коррупцияни илдизи билан қуритамиз!” шиори остида майдонга чиқишини жамоатчилик қўллаб-қувватлади.
Андижон тумани Маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган митингда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадаходжаева сўзга чиқиб, партиядошларимиз томонидан жиноятчиликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга йиғилганлар эътиборини қаратди.
— Ушбу ҳаракатга ёшлар кенг жалб этилаётгани бежиз эмас, — деди М.Дадаходжаева. — Чунки биз фарзандларимизни маънавий соғлом инсонлар қилиб тарбиялаш билан бир вақтда уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришимиз зарур. Токи улар жиноятнинг юзага келиши ўзимизга боғлиқ эканлигини, коррупциянинг эртаси йўқлигини тушуниб етсинлар.
Саҳнада “Биз коррупцияга қаршимиз!” дея чақириқ янгради. Митинг иштирокчилари ҳам бу чақириққа баралла қўшилди.
Ёш актёрлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишида уларнинг коррупцияга тиш-тирноғи билан қарши эканлиги, унга йўл бермасликлари ўз ифодасини топди.
— Асака туманида ўтказилган митингдан кейин кўпчилик бизни қўллаб-қувватлай бошлади, — дейди Ўзбекис¬тон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси, профессор Мадаминжон Мадазимов. — Айниқса, талабалар ташаббуснинг фаол иштирокчиларига айланди. Вилоятнинг марказий кўчаларида кун ора “Коррупцияга йўл йўқ!”, деган шиорлар билан автобусларда “Ёш адолатчилар”нинг юриши ўз натижасини бермоқда.
Бир сўз билан айтганда, мақса¬димиз — жиноятчиликка йўл қўймаслик, коррупция иллатини илдизигача қуритиш.
Коррупцияга қарши кураш ва партиямиз фаолияти мавзусидаги викторинада иштирокчилар ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Ёшлар шу йил бўлажак сайловларда фаол иштирок этишини билдирдилар.
Санъаткорларнинг чиқишлари митинг қатнашчиларининг руҳини янада кўтарди. Андижонлик сафдошларимиз бир овоздан коррупцияга қарши биргаликда курашишга азму қарор қилдилар.
ЖИЗЗАХ вилоятида ҳам ҳудудий партия кенгаши ташаббуси билан “Биз коррупцияга қаршимиз!” шиори остида акция ташкил этилди. Мазкур акцияда партия депутатлари, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, талабалар, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Акциянинг биринчи қисми митинг билан бошланди. Жиззах шаҳрининг “Шароф Рашидов” шоҳкўчасида 8 мингга яқин ёшлар, хотин-қизлар, фуқаролар коррупцияга қарши партиямиз ғояларини қўллаб-қувватлашди. Митинг жараёнида партиямиз бугунги кунда олға сураётган ғоялар кўп бор янгради.
Тадбир шаҳардаги Форум мажмуа¬си ва унинг атрофида давом этди.
— Коррупция мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётига улкан таҳдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириб, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатади, — деди вилоят партия кенгаши раиси Ориф Шукуров. — Давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан коррупциянинг олдини олишда амалиётга йўналтирилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш зарур.
Дарҳақиқат, коррупция нафақат кундалик ижтимоий муносабатларни издан чиқарувчи, балки давлатларнинг ичидан емирилишига олиб келувчи хавфли иллатдир. Коррупция давлатнинг ривожланишига ҳамда миллий хавфсизликка таҳдид солади.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Жиззах давлат педагогика институти ректори А.Холбеков бундай тадбирлар жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, бу иллатга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишда амалий аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Юртдошларимизда коррупцияга, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасиз муносабат шаклланиши шарт. Чунки ҳар қандай қонунбузарлик содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бе¬фарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги куча¬йиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.
Иштирокчиларнинг фикрича, коррупция халқнинг давлатга ишончини пасайтиради, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг илдиз отишига сабаб бўлади. Коррупция билан муроса қилиб бўлмайди, “бутун дунёда бор”, “коррупцияни барибир енгиб бўлмайди” каби важлар билан уни ўз ҳолига ташлаб қўйиш мумкин эмас. Коррупцияни таг-томири билан йўқ қилиш ҳақида ўйлаш ва бу иллатга қарши ҳамжиҳатликда курашиш керак.
Партия ташаббуси билан ташкил этилган бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этади. 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Партиянинг сиёсий майдонда муносиб ўрин эгаллаши ва кенг омма ўртасида нуфузи ошишида маҳаллий Кенгаш депутатларнинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Жорий йилнинг 26-30 июнь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари республикамиз ҳудудларидаги маҳаллалар, корхона ва таълим муассасалард...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Одоб-ахлоқ комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди....