Наримон Умаров журналист ва блогерларнинг кескин саволларига аниқ жавоб берди

/
4 октябрь куни журналистлар ва блогерларнинг “Адолат” социал-демократик партияси етакчилари билан норасмий учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров, раис ўринбосарлари Абдукамол Раҳмонов ҳамда Фарход Ишанкулов, аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлим мудири Гулруҳ Агзамова, партиянинг мафкура ишлари бўлими бошлиғи Фазлитдин Зияев иштирок этди.
Тадбир аввалида маълум қилинганидек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 1995 йилнинг 18 февралида ташкил қилинган. 2019 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра 399 599 нафар аъзо мавжуд бўлиб, улар 6 300 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларига бирлашган.
Партиянинг асосий мақсади ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга адолатли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлатни шакллантиришдан иборат. Шу боис “Адолат” партиясининг қонунчилик ташаббуслари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, ҳамда олий таълим олиш имконияти мавжуд бўлишига эришиш, бепул сифатли тиббий хизмат тақдим этилишини таъминлаш, солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини яхшилашга йўналтирилган.
Наримон Умаров, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси:
— 2014 йили “Адолат” партияси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш ташаббусчиларидан бири бўлди. Ушбу қонун давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини, фуқаролар ва айниқса, ҳукумат, жамият ва давлат тузилиши тизимидаги камчиликларни ёритувчи журналистлар билан фаол ва очиқ алоқаларни кўзда тутади”, деди. “Адолат” партиясининг устувор вазифалари орасида “Архив иши тўғрисида”, “Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида”, “Илм-фан тўғрисида”, “Инсон органлари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш ва тегишли ўзгаришлар киритиш каби мақсадлар бор.
Партиянинг барча қонунчилик ташаббуслари сайловчиларнинг реал эҳтиёжларидан келиб чиқади. Хусусан, партия пенсияларни расмийлаштиришда хусусий компанияларнинг архив ёзувларини олиш қийинлиги ҳақида фуқаролар томонидан билдирилган кўп сонли шикоятлардан келиб чиққан ҳолда “Архив иши тўғрисида”ги қонунга ўзгаришлар киритиш ташаббуси билан чиқди. “Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида”ги қонунга тузатишлар эса Ўзбекистонда экстракорпорал уруғлантириш йўналишларини ривожлантиришни кўзда тутади. Бир сўз билан айтганда, “Адолат” партиясининг депутатлари ўз фаолиятида сайловчиларнинг манфаатларига таянади.
2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Адолат” партиясига 1 800 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 1331 таси ўз жойида ҳал қилинди, 543 таси эса ҳал қилиш учун маҳаллий органлар ва давлат ташкилотларига йўналтирилди.
Учрашувда иштирок этган журналист, блогер ва турли соҳа вакиллари партия раҳбариятига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. “Адолат” СДП фаолияти, янгитдан ишлов берилаётган сайловолди дастури, партиянинг ислоҳотлардаги иштироки хусусида керакли маълумотларга эга бўлишди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Юртимиз фарзандларининг соғлом ўсиши бир қатор омилларга боғлиқ. Хусусан, бу борада уларнинг соғлиғини назорат қилиш, ўз вақтида ўтказилган тиббий ...
01 янв 1970
ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ: 548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди Аввал хабар берганимиздек, жорий йил юртимизда карантин чоралари қатъий бе...
01 янв 1970
Танловнинг вилоят босқичи ғолибларига партия кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди....
01 янв 1970
Мавлуда опа тақдир тақозоси билан саломатлигини йўқотиб, 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолганида ҳам умидсизликка тушиб, ғам-андуҳ чекмади....