Камчиликлар барҳам топди электр, ичимлик суви таъминоти яхшиланди

/
Ўрганишларда аниқланган ҳар бир муаммонинг ечим топиши одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади. Шу мақсадда халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этишга масъулият билан ёндашмоқда.
Депутатлик гуруҳи аъзоси Ориф Эгамов шаҳардаги “Хўжамушкин” МФЙ аҳли билан суҳбатлашганида фуқаролар қувурлар носозлиги боис чиқинди сувлар юзага чиқиб кетаётгани, “Алпомиш” кўчаси 11/3, 11/4, 9/2-кўп қаватли уйлар ва 76, 86-сонли мактабгача таълим муассасаларида бу ҳолат муаммо пайдо қилаётганлиги ҳақида мурожаат қилишди. Шаҳар “Сув-оқава” давлат унитар корхонасига депутатлик сўрови чиқарилгач, ушбу корхона ходимлари томонидан муаммо жойида ўрганилди. Махсус автомашиналар бириктирилиб, қувурлар тозаланди, натижада оқава сув тизимининг бир меъёрда ишлаши таъминланди. Шунингдек, “Алпомиш” кўчасидаги 9/1, 9/2, 9/3-кўп қаватли уйларнинг оқава тизимидаги камчиликлар юзасидан йўлланган депутатлик сўрови ҳам ижобий натижа берди. Ўрганиш жараёнида “Алпомиш”, “Пиридастгир”, “Мустақиллик” кўчаларидаги марказий оқава коллекторларнинг сатҳи кўтарилганлиги мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг оқава тизимларида муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлганлиги аниқланди ва муаммо жойида ҳал этилди.
“Отбозор” МФЙнинг “Рухшобод” кўчасидан ўтувчи марказий ичимлик сув қувурларида юзага келган носозлик ҳолатлари ҳам аҳолида эътироз уйғотаётган эди. Ориф Эгамов мавжуд муаммолар бўйича вилоят “Сув-оқава” давлат унитар корхонасига депутатлик сўрови киритди. Тез орада “Рухшобод” кўчасидаги хонадонларда ичимлик суви таъминоти яхшиланди.
“Гулчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Жувозқоғоз” кўчаси 1,2,3-муюлишларда истиқомат қилувчиларнинг телефон тармоғига уланиш масаласида қилган мурожаати ҳам О.Эгамов шаҳар телекоммуникация бўлинмасига депутатлик сўрови киритгач, ҳал этилди.
Депутатлик гуруҳининг яна бир фаол аъзоси Нодира Холовага “Тошмачит” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар 5/1-кўп қаватли уйнинг сув қувурлари носозлигидан шикоят қилишди. Депутат аралашгач, мутасадди ташкилот томонидан муаммо бартараф этилди.
“Пиридастгир” ва “Қаюм Муртазоев” кўчаларидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар иссиқ сув қувурлари яроқсиз ҳолатга келиб қолгани юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Нодира Холова вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК раҳбарига депутатлик сўрови чиқаргач, тез орада қувурлар таъмирланди.
“Намозгоҳ” МФЙнинг “Абдураҳмон Сомий” кўчасида тунги ёритиш тизимлари таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги қайд этилган депутатлик сўровини шаҳар “Ободонлаштириш” бошқармаси мутасаддилари жойига келиб ўрганишди ҳамда тунги ёритиш тизимлари таъмирланди.
Депутат Фарҳод Ихтиёровга “Чорбахоса” маҳалласининг “Анҳор”, “Талижа” кўчаларидаги хонадонларда яшовчи фуқаролар етказилаётган электр токи пастлиги юзасидан мурожаат қилишган эди. Ф.Ихтиёров шаҳар электр таъминоти корхонасига депутатлик сўрови юборгач, корхона томонидан “Анҳор” кўчасида қўшимча трансформатор ўрнатилди. “Талижа” кўчасида эса жорий йилнинг тўртинчи чорагида янги трансформатор ўрнатиладиган бўлди.
Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Дилбар Ҳамдамова жойларда очиқ мулоқотлар чоғида келиб тушаётган мурожаатлар асосан ичимлик суви, электр таъминоти ва бошқа ижтимоий масалаларга доир эканини таъкидлайди. Хусусан, фуқароларнинг “Янги обод” МФЙ ҳудудидаги “Янги ҳаёт” ва “Карвон” кўчаларидаги сув қувурлари носозлиги ҳақидаги мурожаати вилоят “Сув-оқава” ДУК ходимлари томонидан ҳал этилди.
Ушбу МФЙ ҳудудида жойлашган “Карвон”, “Толибий”, “Янги обод”, “Зафаробод” кўчаларидаги хонадонларда яшовчи фуқаролар электр таъминоти билан боғлиқ муаммони бартараф этишда кўмак сўрашди. Д.Ҳамдамова шаҳар электр таъминоти корхонаси раҳбарига чиқарган депутатлик сўровига жавобан мазкур кўчаларда 2019 йилнинг тўртинчи чорагида янги трансформатор ўрнатилиши ҳақида маълумот берилди.
Бухоро шаҳар “А.Жомий” кўчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар болалар майдончаси барпо этиш зарурлигини айтишди. Д.Ҳамдамова вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига юборган депутатлик сўровига ушбу бошқарма раҳбари Зафар Жумаев жавоб йўллаган. Унда қайд этилишича, ҳудудда хизмат кўрсатувчи “Замондош таъмир сервис” ХУЖМШ раиси билан биргаликда мазкур масала ўрганилди. Натижада “Замондош таъмир сервис” ХУЖМШ томонидан болалар майдончаси қуриш вазифаси 2020 йилги манзилли дастурга киритиладиган бўлди. Албатта, вазифа ижроси жамоатчилик ва депутат назоратида бўлади.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби  

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда қизғин давом этаётган сайлов кампаниясида республикамизнинг барча ҳудудлари қатори пойтахтликлар ҳам фаоллик билан иштирок этишмоқда...
01 янв 1970
Жойларда қонунлар ижросини тўлақонли таъминлашга ҳисса қўшиш орқали халқ эҳтиёжларига кўпроқ манфаат етказиш мақсадида партия депутатлари ўз вакола...
01 янв 1970
“Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш — давр талаби” мавзусида онлайн ўқув-семинари ўтказилди....
01 янв 1970
Инсон бахтли яшаш учун дунёга келади. Халқимиз бу саодатни, аввало, оиласи, эл-юрт тинчлигида, турмуши фаровонлигида кўради....