ДЕПУТАТЛАР ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚДИЛАР

/
6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди.
Депутатлар фракциялар мажлисларида, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратдилар.
Депутатлар мазкур ҳужжатни, нормаларини ва унда қўйилган вазифаларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, ушбу фармон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга, хусусий мулкни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини ва унинг дахлсизлигини мустаҳкамлашга, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.
Парламент аъзолари ўз ишларини «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.
Мажлисда Ўзбекистон Республикасида аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кўрсатиш борасидаги умумий талаблар ва асосий йўналишларни аниқлаш, ушбу соҳада давлат ва нодавлат ташкилотларининг ролини ошириш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёни устидан мониторинг ва назорат қилишни кучайтириш юзасидан изчил фаолият олиб борилаётганлиги қайд этилди.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида қўмита томонидан сиёсий партиялар фракцияларининг, шунингдек, айрим депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларига катта эътибор қаратилди.
Депутатлар қонун лойиҳасини моддама-модда муҳокама қилиш жараёнида ушбу қонуннинг қабул қилиниши, унда ижтимоий хизматлар мониторинги ва уларни баҳолаш механизмларининг белгиланиши ижтимоий ҳимоя тизими жамоат назорати учун очиқ бўлишига имкон беришини, фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига хизмат қилишини, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини оширишини таъкидлаб ўтдилар.
Батафсил муҳокамадан сўнг депутатлар ушбу қонунни қабул қилдилар.
Сўнгра депутатлар муҳокамасига «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси тақдим этилди.
1992 йилда қабул қилинган «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни касаба уюшмалари фаолиятини янада ривожлантиришга, ходимларнинг меҳнатга доир, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг таъсирчан ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашганлиги таъкидланди.
Мажлис иштирокчилари қайд этиб ўтдиларки, таклиф этаётган ўзгартишлар касаба уюшмаларининг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги эркинлиги кафолати бўлиб хизмат қилади, касаба уюшмаларининг янада ривожланиши учун зарур ҳуқуқий базани яратиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бирхиллигини таъминлаш имконини беради.
Муҳокамадан сўнг депутатлар ушбу қонунни қабул қилдилар.
Депутатлар, шунингдек, жиноятчилик ҳолатининг, ундаги ўзгаришларнинг ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлилини ҳисобга олган ҳолда фирибгарлик ва транспорт воситасини олиб қочганлик учун жиноий жавобгарликни янада такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқдилар.
Қонунчилик палатаси депутатларининг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтиришга, жазоларнинг адолатлилиги принципини таъминлашга, шунингдек, мазкур соҳаларда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади.
Мажлис давомида парламент қуйи палатасининг аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати
Youngy 07:01, 14 октября 2016
With the bases loaded you struck us out with that anesrw!
Chuckles 22:23, 17 октября 2016
A rolling stone is worth two in the bush, thanks to this artlice.
<12>

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бугун ёшлар ҳаётига янги мазмун олиб кирмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар куни яқинлашган сари “Адолат&r...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида бошланган тадбирлар кўпч...
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан очиқ мулоқотнинг самарали усул ва механизмлари жорий этилиб, бу борадаги долзарб вазифал...