Ғолиблар тақдирланди

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан келажагимиз эгаси бўлган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, иқтидор ва қобилиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор лойиҳалар ва чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда.
Партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб, олий таълим муассасалари талабалари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Иншолар танлови” ҳам ана шундай тадбирлардан биридир.
Бухоро шаҳрида ташкил этилган байрам тадбирида мазкур танловнинг Бухоро вилояти босқичи ғолиблари тақдирландилар.
— Бу сингари танловларнинг уюшқоқлик билан ташкил этилаётганлиги ёшларда чуқур билим олиш, Ватанимиз тарихини ўрганишга интилишни кучайтиради, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда ҳам ўзига хос омил бўлади, — дейди вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Ҳамдамова. — Ёшларни мустақил фикрлайдиган инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаракатчанлиги ва интилувчанлигини қўллаб-қувватлаш, истеъдоди камол топишига кўмаклашиш, ёшларни она Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадига эришаётганимиз улар ёзган иншоларда ҳам яққол акс этмоқда. Бир нарса аён, халқимиз ўз истеъдодли фарзандлари билан, улар эришаётган катта ютуқлар билан ҳақли равишда фахрланади. Бу эса ҳар бир боланинг ўзига хос қобилияти, истеъдодини ўз вақтида пайқаш, тарбиялаш, рўёбга чиқариш билан боғлиқдир.
Танловнинг вилоят босқичи ғолибларига партия кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ташкил этилган "Адолатли қайнона" кўрик-танлови тобора кенг оммалашиб бормоқда...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Тошкент темир йўл муҳандислари институтида давра суҳбати ўтказилди....
01 янв 1970
“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Асакалик сафдошларимиз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ибратли ишларни ама...