Adolat

Ташаббускорлик натижа бермоқда

/
Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутатларимиз сайловчилар ва электорат ишончини қозонган ҳолда фаолият юритмоқда.

Чирчиқда янгиланишлар мавсуми

/
Бугунги пандемия шароитида жамият ҳаётида амалга оширилаётган ишлар депутатлардан янада фаоллик талаб этмоқда. Чунки вақт кутиб турмайди. Иқтисодий инқироз вақтида одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларни ҳал қилиш чораларини кўриш, бир сўз билан айтганда, ўз ишига, вазифасига кўпроқ масъулият билан ёндашиш керак.

Таҳсинга сазовор амалий ишлар

/
Тараққиётимизнинг янги даврида халқ билан мулоқот қилиш ҳар бир идора ва ташкилотнинг устувор вазифасига айланди. Шу боис айни пайтгача  партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда партиявий  муҳим  дастурлар ижросини ўрганиш юзасидан электорат вакиллари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилди. Хусусан,  халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи белгиланган режани амалга ошириш учун самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Дезинфекция йўлаклари кўргазма учунми?

/
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди.

ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ: 548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди

/

ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ:

548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил юртимизда карантин чоралари қатъий белгиланганлиги оқибатида донорлар сони камайганлиги ва оғир беморлар учун донорлик қони зарур эканлигини инобатга олиб, партия ташаббуси билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” донорлик хайрия акцияси 4 июндан 13 июнга қадар ташкил этилди.

Маданият соҳасидаги муаммоларга ечим изланди

/
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий маданиятни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ўзбек маданияти ва санъати соҳаси учун катта воқеа бўлган эди. Ушбу ҳужжатга илова қилинган “Йўл харитаси” мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудини унинг хусусияти, этник ва эстетик қирраларига қараб алоҳида-алоҳида қамраб олган бўлиб, ҳар бир ҳудуд маданиятини ривожлантириш бўйича муайян вазифаларни белгилаб бермоқда.

Масалалар вақтида ҳал қилинади

/

Бугун муҳтарам Президентимиз ўртага қўяётган муҳим масала — давлат хизматида бўлган ҳар бир раҳбар ва ходим, депутат ўзига юклатилган вазифага масъулият билан ёндашиши зарур.

Ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистонда

/
Жорий йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифаларнинг ижроси, шунингдек, Президентимизнинг пандемияга оид фармонлари ва қарорларининг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди.

Беғараз кўмак берилди

/

Саховат — инсонлардаги энг олий фазилат ҳисобланади. Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоллари ана шу қадриятни доимо амалга оширишга эътибор қаратиб келади. Хусусан, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Яхшибека Абдуллаева халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу хислатлар мужассам бўлган эзгу ишни амалга оширди.

Аҳоли муаммолари назоратда

/

Аҳоли ўртасида юзага келаётган муаммоларнинг ечимини фуқароларимизнинг кўпроқ депутатлар орқали ҳал этишга бўлган уринишлари сўнгги сайловлардан сўнг янада фаоллашди.

Халқ вакиллари долзарб таклифларни киритишди

/

Тошкент шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда пойтахтимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудлардаги муҳим масалаларни ҳал этишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Қибрайда янги шифо маскани

/

Айтиш керакки, 1987 йилдан бери ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатувчи поликлиниканинг асосий биноси йўқ эди. Инвестиция дастури асосида қурилган мазкур шифо масканида эндиликда тез тиббий ёрдам бўлими ҳам иш бошлайди. Бунинг учун алоҳида хоналар ҳам барпо этилди, тез тиббий ёрдам машинаси ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

Ортиқча дабдабабозлик ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда

/

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг ижтимоий соҳаларига оид қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

ИШЧИ ГУРУҲ — СУРХОНДАРЁДА

/
Сайловлар якунланди. Депутатлар сайланди. Халқ вакиллари сайловчиларига берган ваъдаларини унутдими? Энди улар аҳолини эшитмайдими? Ушбу саволларга жавобан Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди.

29 йиллик муаммолар ечимига дастлабки қадам

/
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқаролар учун муносиб меҳнат шароити яратиб бериш ҳар бир халқ вакили бўлган депутатнинг энг асосий вазифаси саналади.

Устознинг унутилмас сабоқлари

/
Устоз номига эга бўлиш инсондан жуда катта меҳнат, сабр ва чидам талаб этади. Инсон доимо болалиги ёки ёшлигини эслаганида хаёлининг бир четида худди нур каби устози сиймоси порлаб туради.

Умр дафтаридаги зарҳал битиклар

/

Банк, молия соҳасида ёрқин из қолдирган, чорак аср мобайнида Олий Мажлис депутати, Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси сифатида парламентда турли масъул лавозимларда фаолият кўрсатган Абдурафиқ Аҳадов соҳада ўзига хос мактаб яратган десак, муболаға бўлмайди.

Инсон саломатлиги — сафдошларимиз мақсади

/

Соғлом одам табиатнинг энг бебаҳо асаридир, деган эди Европанинг таниқли файласуфларидан Томас Карлейл. Дарҳақиқат, сўнгги вақтларда бутун дунёни саросимага солиб келаётган ва надоматлар бўлсинки, ҳанузгача давоси топилмаётган коронавирус номли инфекция бир неча юзлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлгани баъзан моддиятни ҳар нарсадан устун билиб, ўзи ва яқинларини қадрламаётган одамларга ўзига хос ишора бераётгандек гўё.

Ўзбекистон Қаҳрамони Дўстмурод Абдуллаев: “Адолат қўрғони тикланган жамиятда тараққиёт бардавом бўлади”

/
Ҳаёт камтарин, эл-юртга садоқатли, том маънодаги фидойи инсонларни сийлайди, обрў-эътибор чўққисига олиб чиқади. Ажойиб тақдир эгаси бўлган Дўстмурод Абдуллаев ҳам эзгу ишлари билан эл назарига тушган юртдошларимиздан.

“Адолат”чиларга ҳамиша адолат ҳамроҳ бўлсин!

/
Ҳар қандай давлат ёки жамиятда фикрлар хилма-хиллиги мавжуд ва бу жараён, ўз навбатида, юрт тараққиётига, эл равнақига хизмат қилади. Табиийки, мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқарор, адолатли муҳит, эркин фуқаролик жамияти шаклланиши учун турфа хил қарашлар, ҳар хил позициялар, қарама-қарши фикрлар, албатта, тингланиши, қабул қилиниши ва тан олиниши муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими мақоми мустаҳкамланиб боришининг асоси ҳам аслида мамлакатимизда фикрлар плюрализми таъминланиб келинаётгани билан чамбарчас боғлиқ.
<12345 ... 32>