Пойтахтда аҳвол шу бўлса...

/

Пойтахтда аҳвол шу бўлса...

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари пойтахтимизнинг Яшнабод, Миробод ҳамда Яккасарой туманларига бориб, муаммоли ҳолатларни ўрганишди.

 

Жумладан, Яшнабод туманидаги бир қанча МТМ ва мактаблар ҳолати ўрганилганда, 840 ўринга мўлжалланган 212-умумтаълим мактабида 1200 нафар ўқувчи таҳсил олаётгани маълум бўлди. Дарслар 2 сменада ташкил этилган бўлиб, ҳам рус, ҳам ўзбек синфлари мавжуд. 55 нафар ўқитувчиси бўлган мактабда рус тили ўқитувчилари етишмайди. Бошланғич синф­ларда иккитагина рус тили ўқитувчиси бор, холос. Шунингдек, депутатлар томонидан иситиш тизимида ҳам муаммолар мавжудлиги, мактабнинг деярли ярми совиб ётганлиги аниқланди. Физика ва кимё лаборотория хоналарида ўқувчилар фойдаланиши учун керакли жиҳозлар умуман йўқ. Мактаб директори ўринбосари Рустам Закировнинг таъкидлашича, ўтган йили мактаб спорт зали қайтадан реконструкция қилиниб, таъмирланган. Бироқ волейбол устуни ва тўри йўқ. Ташқи спорт майдончасида ҳам шароит етарли даражада эмас. Спорт майдончасини асфальтлаш ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминлаш зарур. Демак, бундан кўриниб турибдики, 2019 йилнинг февраль-март ойларида фойдаланишга топширилган мактаб спортзалида қайтадан кўриб чиқилиши керак бўлган муаммолар етарли.

 

Мусиқа ва санъат мактаби ўрганилганда эса асосий ва керакли чолғу асбоблари етишмаслиги, шунингдек, мавжудларининг ҳолати талабга жавоб бермаслиги аниқланди. Концерт залининг ўта даражада совуқ эканлиги маълум бўлди. Депутатлар диққатини тортган жиҳатлардан яна бири мусиқа мактабига умумтаълим мактаби ўқувчиларининг бир қисми жойлаштирилганлиги бўлди. Бу ҳолатни бартараф этишга эса эътибор қаратилмаётир. Ўқитувчилар мутасадди идориларга мурожаат этишса-да, фойдаси бўлмаётганлигини айтиб ўтишди. Маданият вазирлигига қарашли мазкур мактабдаги ушбу ҳолат бўйича депутатлар мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови киритишни белгилаб олишди. Шунингдек, ушбу санъат мактабида маълум миқдорда тилида нуқсони бор болалар ҳам таҳсил олади. Улар учун ҳам шароитни яхшилаш керак. Шу билан бирга, депутатлар ва партия Тошкент шаҳар кенгаши етакчилари томонидан мактаб маъмуриятига мактабнинг ички ва таш­қи имкониятларидан фойдаланиш, маҳаллалар ичида унинг танилувчанлигини ошириш ва кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги бўйича тегишли тавсиялар берилди. 206-умумтаълим мактаби кўздан кечирилганда эса капитал таъмирлаш жараёнлари амалга оширилаётганлигига гувоҳ бўлинди. “Интеллект” хусусий мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрилганда ходимлар мудиранинг йўқ­лиги сабабли депутатларнинг МТМ ҳолатини ўрганишларига рўйхушлик беришмади. Ходимларнинг оғзаки маълумотларига кўра, боғчада 3 та гуруҳ ташкил этилган ва 6 та тарбиячи хизмат кўрсатади. МТМ ходимлари шароитлар етарли даражада эканлигини айтишиб, болалар кунлик овқат рационидан тўйимли ва фойдали маҳсулотлар ўрин олганлигини, ҳар куни 4 маҳал овқатлар берилишини маълум қилишди.

 

Депутатлар, шунингдек, Миробод туманидаги «Сарикул», «Банокатий», «Файзи­обод» маҳаллалари, Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги кўп қаватли уйлар аҳолиси билан ҳам учрашувлар ўтказишди. Аҳолини қийнаб келаётган турли муаммолар ўрганилди ва тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилиши белгилаб олинди.

 

Меҳринисо

 

БОБОНАЗАРОВА,

 

Тошкент шаҳар кенгаши

 

матбуот котиби


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу кунларда ҳаваскор жамоалар ўртасида “Адолат“ кубоги учун ҳудудларда ўтказилаётган мини-футбол мусобақасининг минтақавий босқичи бошл...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров тадбирни кириш сўзи билан очди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан халқ депутатлари Бухоро вилоят, Бухоро шаҳар ҳамда Жондор туман Кенгаши деп...
01 янв 1970
Фуқароларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш, уларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш депутатлар заммасидаги муҳим вазифалардан бири санал...