Партия ташаббуси ҳукумат қарорида ифодасини топди

/
Партия ташаббуси ҳукумат қарорида ифодасини топди

Олий таълим муассасаларида 2019 йил сентябрь ойидан табақалаштирилган эмас, бир хил миқдордаги стипендия бериш амалиётига ўтилгани кўплаб талабаларнинг ва жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган эди.

Бу тизимнинг хатолиги бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДП ва унинг вакиллари бир неча бор ўз позициясини қатъий маълум қилди. Жумладан, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг 2019 йил 38-сонида “Оширилган контракт, туширилган стипендия – қанчалик адолатли?!” сарлав­ҳаси остида Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевнинг мақоласи эълон қилинди.

Ушбу муаммо бўйича сайлов­олди дебатлар ва учрашувларда ҳам партиямиз вакиллари табақалаштирилган стипендияга қайтилиши лозимлиги ва бу бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда тегишли ишлар олиб борилётганини бир неча бор таъкидлашди. Ушбу жараёнларда айрим рақибларимиз буни сайловчиларнинг эътиборини қозониш учун ишлатилаётган ёлғон сифатида баҳолашди. Аммо халқимиз партия­мизга ишонди ва ўз овозини берди.

Ваъда вафоси билан гўзал деганларидек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ташаббуси қўллаб-қувватланганини англатади.

Бу партиямизнинг сўз ва иш бирлиги тамойилига таянишининг яна бир исботидир.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маъмун академияси Хива шаҳрида жойлашганлиги бу илмий муассасани сайёҳлик йўналишларига киритиш учун имкон яратади....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасига яхлит назар ташласак, унда белгила...
01 янв 1970
Жиззах вилояти шаҳар ва туманларида ҳам янги йил ўзгача шукуҳ ва қувонч билан қарши олинмоқда....
01 янв 1970
Бугунги кунда дунё мафкуравий майдонларида ғоявий курашлар кучайиб бормоқда.