Бухоро Халқ ишончи йўлида...

/

Бухоро Халқ ишончи йўлида...

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан халқ депутатлари Бухоро вилоят, Бухоро шаҳар ҳамда Жондор туман Кенгаши депутатлари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди. Унда партия вилоят кенгаши ходимлари, депутатлар ва фаоллар иштирок этишди.

Семинар-тренингда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов барча депутатларни табриклар экан, уларнинг фаолиятига омад ва зафарлар тилади. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала, яъни депутатларнинг фаолияти ва масъулияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

— Бугун депутат зиммасига жуда катта вазифа ва масъулият юкланган. Айниқса, аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш ҳар бир депутатдан билим, тажриба ва масъулият талаб этади. Бугунги ташкил этилган семинарнинг аҳамиятли жиҳати ҳам шунда бўлди. Аниқ ва мақсадли вазифалар барча депутатларнинг ташаббусини оширишга хизмат қилади, албатта, — деди халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Марҳабо Пардаева. 

Йиғилишда сўзга чиққанлар партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғиб этишда депутатнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлашди.

Халқ манфаати учун хизмат қилсин!

Ўзбекистон “Адолат” СДП ўиждувон туман кенгашида “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши, уларнинг доимий комиссия ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлик фаолиятини ташкил этишнинг айрим жиҳатлари” тўғрисида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда партия вилоят кенгаши раҳбари, туман депутатлари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олган партия вилоят кенгаши раиси ҳар бир депутатга ўз вазифалари, ўрганилган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари киритиш тартиби, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш доимий комиссия ва сессияларга масалаларни киритиш борасида  фикр билдириб, тажрибаси билан бўлишди.

Партия вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўйича раис ўринбосари Рауф Сувонов  ҳар бир депутатнинг халқ билан ишлаш механизми борасида тўхталиб ўтган бўлса, мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари Санжар Майдонов партия лойиҳалари доирасида олиб бориладиган ўрганишлар ҳамда улар юзасидан таклифларни қайд этиб бориш, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, сиёсий ўқувлар ташкил этиш орқали аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш, соҳалардаги камчиликларнинг олдини олиш учун ўз таклифларини мунтазам равишда киритиб бориш мавзусида сўз юритди.

Когонлик депутатлар таклиф билан чиқишди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан партиянинг Когон шаҳар ва Когон туман кенгашларида депутатлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши раиси, Когон шаҳар ҳокими Ҳаким Ҳошимов, халқ депутатлари Когон туман Кенгаши раиси, Когон туман ҳокими Йўлдош Жумаевлар иштирок этиб, депутатларнинг масъулиятли фаолиятига омад тилашди. 

Йиғилишда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси дастлаб “Депутат” сўзига изоҳ бериб ўтди. Албатта, унинг асосий вазифалари, мақсади ва бевосита халқнинг вакили эканлиги алоҳида таъкидланди.

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Нодира Мўминова сўзга чиқиб, “Бугунги депутат кечаги депутатдан ҳар жиҳатдан фарқ қилиши керак. У ташаббускор, талабчан, сабр-тоқатли ва билимли бўлсагина халқ меҳрини қозона олади”, дея таъкидлаб ўтди.

Депутатлар лойиҳалар доирасида муаммоларни ўрганиш чоғида тажрибали мутахассисларни жалб этиш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида сиёсий ўқувларни самарали ташкил этиш, ҳар бир лектор ва депутат ўқувлар давомида партиянинг “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг нашр этилган янги сони ва депутатлар фаолияти тўғрисида ҳамда партия томонидан амалга оширилаётган аниқ вазифалар хусусида таъкидлаш, аҳоли хонадонларида бўлиб, мурожаатларни ўрганишда мутасадди ташкилот вакилларини жалб этиш масалалари бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Асосий вазифаларга эътибор қаратилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Қоровулбозорда сайланган депутатлар, партия фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда асосий эътибор партия мақсад ва вазифаларининг амалий ечимларига эътибор қаратиш, халқ билан ишлаш механизмини кучайтириш, ҳар бир муаммога жиддий эътибор қаратган ҳолда муаммоларнинг аниқ ечимларини топишга қаратилди.

— Халқ билан ишлаш осон эмас. Аммо ҳар бир депутат ана шу оддий тушунчани астойдил ҳис этсагина мақсадга эришади. Муаммоларга шунчаки эмас, балки аниқ ечим топишга кўмаклашади, — деди Мақсуд Ҳамидов. — Бугун депутатнинг олдидаги асосий вазифа ҳам шунда — фуқаролар билан ёнма-ён яшаб, халқ дардини астойдил ҳис этишидадир.

Йиғилиш давомида халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлари ўзларининг вазифалари билан танишишди. Хусусан, партия лойиҳаларида фаол иштирок этиши, лойи­ҳалар доирасида муаммоларни чуқур ўрганиб бориши, бу борада ўзининг фикр ва мулоҳазаларига эга бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Бухоро вилоят кенгаши матбуот хизмати


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги депутатлик корпуслари ҳудудларда қонун устуворлигини таъминлаш муҳим ўрин тутади....
01 янв 1970
Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари депутатлик сўрови киритиш орқали мавжуд ...
01 янв 1970
Мактабгача таълим муассасалари фарзандларимизнинг онгу тафаккури ўсишида муҳим ўрин тутади....
01 янв 1970
Бугунги тараққиёт даври барча соҳа вакилларидан доим фаол ва ташаббускор бўлишни, ўзига юклатилган вазифани лозим даражада уддалаш, одамларнинг ишо...