Партиядошимиз Сенатор бўлди

/
Партиядошимиз Сенатор бўлди
 
Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисида”ги қарорига асосан, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлис жорий йилнинг 17 январь куни Ёшлар ижодиёт марказида бўлиб ўтди.
 
Мажлисда халқ депутатлари шаҳар, туманлар Кенгашлари депутатлари, шаҳар ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
 
Йиғилишда Тошкент шаҳридан сайланган сенаторлар маълум қилинди. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Дилором Тошмуҳаммедова Кенгаш аъзолари томонидан жами 317  овоз билан сенатор этиб сайланди.
 
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Дилором Тошмуҳаммедова 2005 йилдан 2008 йилларда «Адолат» социал-демократик партияси Сиё­сий Кенгашининг биринчи котиби ва партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, 2008 йилда Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери сифатида фаолият юритган. 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келмоқда.
 
Тошкент шаҳар
кенгаши матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сайловлар якунланди. Депутатлар сайланди. Халқ вакиллари сайловчиларига берган ваъдаларини унутдими? Энди улар аҳолини эшитмайдими? Ушбу саволларга...
01 янв 1970
Бугунги кунда аҳолининг сиёсий билими ва саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий таълим-тарбияга эътибор қаратиш долзарб вазифага айланган....
01 янв 1970
14 февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишлаб, “Бори элға яхшилиғ қилғилки...” мавзусида маънавий-маър...
01 янв 1970
Сайлов — кучли фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродаси эркин ифодаланишининг асосий шакли ҳис...