Гуломжон Самадов: “Ёрқин из қолдирган фикр “Адолат” СДПга тегишли!”

/
Гуломжон Самадов: “Ёрқин из қолдирган фикр “Адолат” СДПга тегишли!”
 
“Америка овози” мухбири Навбаҳор Имамова “Халқаро пресс клуб” модератори ўуломжон Самадов ҳамда Халқаро матбуот маркази раҳбари Жалолиддин Усмонов билан сайлов якунлари тўғрисида интервью уюштирди. 
 
Суҳбат давомида мухбир модераторга “Сайлов жараёнларидаги чиқишларда эсда қоларли, ёрқин из қолдирган ташаббус ва фикр­лар бўлдими?” мазмунидаги савол билан мурожаат қилди.
Гуломжон Самадов саволга жавоб бераётиб, сайлов қизғин кечгани, ноодатий кўплаб ғоялар илгари сурилганини таъкидлади. Мисол келтириш сўралганида журналист энг ёрқин фикр сифатида “Адолат” СДП раҳбари Наримон Умаровнинг сўзларини ёдга олди: “Мустақил Тергов департаменти тузиш таклифи 30 йиллик тарихда илк бор янгради”.
 
Маълумот ўрнида:Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида қайд этилганки, бугунги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ ва ДХХ томонидан амалга оширилмоқда.
 
Дастлабки тергов органларининг тарқоқлиги натижасида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юз бераётганлиги сайловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бош прокуратура ва унинг қуйи органларининг тергов жараёни устидан назорат функцияси тобора паса­йиб бормоқда. Ушбу ҳолатни бартараф қилиш, дастлабки тергов устидан назоратни кучайтириш мақсадида партия мамлакатда ягона тергов органи — Тергов қўмитаси ташкил этиш ташаббусини илгари суради.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар куни яқинлашган сари “Адолат&r...
01 янв 1970
Ўз олдига халқчил ва ҳаётий ғояларни амалга оширишни мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон “Адолат” СДП бугун фуқароларнинг манфаатлари йўлида...
01 янв 1970
Чоршанба — электорат билан юзма-юз мулоқот
01 янв 1970
Фарзандлар тарбияси, оила мустаҳкамлигини таъминлашда, айниқса, катта ёшдагиларнинг алоҳида ўрни бор....