Ўзбекистон “Адолат” СДП брифинги ҳақида

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП брифинги ҳақида
 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловлар натижаларига бағишланган брифингда “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров мазкур сайловда мамлакатимиз фаолият юритаётган бешта сиёсий партияга ҳам тенг имкониятлар яратиб берилганлигини, сайлов демократик асосда кечганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.    
 
Чиндан ҳам бутун халқимиз тарихий воқеликнинг бевосита иштирокчиси ва гувоҳига айланди. “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида ташкил этилган сайловларни халқимиз  билан биргаликда беш юзга мингга яқин аъзога эга партиямиз ҳам бутунлай бошқача кайфиятда кутди. Чунки ушбу сайловлар 2017 йилда бошланган очиқлик, ошкоралик тамойиллари асосида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида намоён бўлди.
 
Амалда бу йилги сайловлар ўтган сайловлардан мазмун жиҳатидан ҳам, шакл жиҳатидан ҳам бутунлай фарқ қилди.
 
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ушбу жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланди.
 
Биринчи тур якунларига кўра 125 та депутатлик ўринларидан 20 таси Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вакилларига насиб этди. Куни кеча бўлиб ўтган такрорий овоз беришда иштирок этган 50 нафар номзодларнинг 10 нафарини “Адолат” СДП вакиллари ташкил этди. Такрорий овоз бериш якунларига кўра номзодларимиздан 4 нафари Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.
 
Булар 57-Суғдиёна сайлов округидан Елена Компольшик, 67-Пастдарғом сайлов округидан Музафара Абдиева, 135-ўузор сайлов округидан Дилшод Хамзаев, 106-Бағдод сайлов округидан Гулбахор Сайдганиева
 
Шундай қилиб, партия томонидан кўрсатилган номзодлардан жами 24 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.
 
Албатта, натижалар пар­тиямиз кутганчалик юқори бўлмади. Айни пайтда, аввалги натижалар билан солиштирилганда, “Адолат” СДП депутатлар сони бўйича энг кўп ўсишга эришган партияга айланди.
 
Бундан ташқари, партиялар орасида ўз ўрнини яхшилаб, юқорироқ поғонага кўтарилишга эришган ҳам айнан “Адолат” социал-демократик партияси бўлди. Яъни депутатлар сони бўйича 4-ўриндан, 3-ўринга кўтарилишга эришилди.
 
Аҳамиятлиси, «Адолат» СДПдан сайланган 24 нафар депутатнинг 13 нафарини, яъни 54 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Аёллар сони бўйича бундай юқори натижага ҳали парламентимиз тарихида бирор партия эришмаган. Демак, партия сайлов олдидан «Иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш асосий мақсадимиз» дея берган ваъдасини сўзда эмас, амалда бажаришни бошлади.
 
Мутахассислиги ва ихтисослиги бўйича ҳам сайланган депутатларнинг асосий қисмини электорат вакиллари ташкил этади.
 
Депутатларнинг 29 фоизини фан-таълим соҳаси ташкил этмоқда. Шунингдек, депутатларнинг 16 фоизи ҳуқуқшунослар, 16 фоизи шифокорлар, 12 фоизи банк, молия ва иқтисод соҳаси вакилларидир.
 
Партия вакиллари таркибини ёш жиҳатидан оладиган бўлсак, 12,5 фоизи 31-40 ёшгача бўлган депутатлар, 33 фоизи 41-50 ёшгача бўлган депутатлар,  яна 33 фоизини  51-60 ёшгача бўлган депутатлар, 12 фоизини эса 60 ёшдан ошган депутатлар ташкил этади. 
 
Партиянинг галдаги асосий вазифаси сайлов олдидан берилган барча ваъдалар ижросини таъминлаш бўлади. Жумладан, янги парламентда “Адолат” СДП фракциясининг қабул қиладиган илк қонун лойиҳаси бу шифокорларни тажовуздан ҳимоя қилишга қаратилган ҳамда инсон органлари трансплатацияси тўғрисидаги қонун лойиҳалари бўлади. Бу қонунларнинг қанчалик кераклигини бугунги вазиятнинг ўзи кўрсатиб турибди.
 
Бундан ташқари, таълим, соғ­лиқни сақлаш, фармацевтика, коррупцияга қарши кураш, суд-ҳуқуқ йўналишларида ҳам партия олдига қўйилган барча вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади ва улар изчиллик билан амалга оширилади.
 
Бу эса халқимизнинг партия­мизга аванс сифатида билдирган ишончини оқлаш билан бирга кейинги сайловларда яна ҳам юқорироқ натижалар кўрсатилишига хизмат қилади.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда “Адолат” СДП фракцияси ва депутатлик бирлашмаларининг иштироки” мавзусида ...
01 янв 1970
Жорий йилда мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтади. ...
01 янв 1970
Қон инсон тириклигининг асосидир. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан таққослаб бўлмайди....
01 янв 1970
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда турли соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этади....