18

Ташаббускорлик натижа бермоқда

/
Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутатларимиз сайловчилар ва электорат ишончини қозонган ҳолда фаолият юритмоқда.

Чирчиқда янгиланишлар мавсуми

/
Бугунги пандемия шароитида жамият ҳаётида амалга оширилаётган ишлар депутатлардан янада фаоллик талаб этмоқда. Чунки вақт кутиб турмайди. Иқтисодий инқироз вақтида одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларни ҳал қилиш чораларини кўриш, бир сўз билан айтганда, ўз ишига, вазифасига кўпроқ масъулият билан ёндашиш керак.

Таҳсинга сазовор амалий ишлар

/
Тараққиётимизнинг янги даврида халқ билан мулоқот қилиш ҳар бир идора ва ташкилотнинг устувор вазифасига айланди. Шу боис айни пайтгача  партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда партиявий  муҳим  дастурлар ижросини ўрганиш юзасидан электорат вакиллари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилди. Хусусан,  халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи белгиланган режани амалга ошириш учун самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Дезинфекция йўлаклари кўргазма учунми?

/
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди.

ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ: 548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди

/

ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ:

548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил юртимизда карантин чоралари қатъий белгиланганлиги оқибатида донорлар сони камайганлиги ва оғир беморлар учун донорлик қони зарур эканлигини инобатга олиб, партия ташаббуси билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” донорлик хайрия акцияси 4 июндан 13 июнга қадар ташкил этилди.

Маданият соҳасидаги муаммоларга ечим изланди

/
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий маданиятни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ўзбек маданияти ва санъати соҳаси учун катта воқеа бўлган эди. Ушбу ҳужжатга илова қилинган “Йўл харитаси” мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудини унинг хусусияти, этник ва эстетик қирраларига қараб алоҳида-алоҳида қамраб олган бўлиб, ҳар бир ҳудуд маданиятини ривожлантириш бўйича муайян вазифаларни белгилаб бермоқда.

Масалалар вақтида ҳал қилинади

/

Бугун муҳтарам Президентимиз ўртага қўяётган муҳим масала — давлат хизматида бўлган ҳар бир раҳбар ва ходим, депутат ўзига юклатилган вазифага масъулият билан ёндашиши зарур.

Ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистонда

/
Жорий йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифаларнинг ижроси, шунингдек, Президентимизнинг пандемияга оид фармонлари ва қарорларининг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди.

«Қилмишимдан пушаймонман» Аксарият жиноятчиларнинг судда айтар сўзи шу. Аммо...

/
Одатда аксарият жиноятчилар ўз қилмишларининг жиноят эканлигини, унинг ҳуқуқий оқибатларини билсалар-да, ноқонуний хатти-ҳаракатдан тийилмайдилар. Бунинг учун жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазога тортилганларида эса қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўрашади. Ҳатто суд оғир жазо тайинлаганини важ қилиб, апелляция шикояти ҳам ёзишади.

Илмда имтиёз эмас, билим керак

/

Шу йил 13 июнда мамлакатимиз Президентининг “2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қарорга мувофиқ бу йил республикамизда ёшларнинг олий таълим муассасаларида таълим олишлари учун 139950 та ўрин ажратилганлиги маълум қилинди.

Қўлингизда фақат руль эмас, инсон ҳаёти турибди!

/
Машина минган кишини операция столи тепасида қўлига тиғ олган жарроҳ билан солиштириш нечоғлик ўринли? Йўқ, муболағадан ўзга нарса эмас, дейсизми? Ҳақсиз, жарроҳлик илмини эгаллаш учун йиллаб ўқиб ўрганиш, тажриба тўплаш даркор. Ҳайдовчилик курси эса атиги бир неча ойни ўз ичига олади. Лекин сиз касбнинг ўзини эмас, ундаги инсон омили билан боғлиқ ҳолатни муқояса қилиб кўринг-чи?