Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун

/
Бугунги кунда Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотларни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатларнинг қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айлангани “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил амалиётга изчил татбиқ этилаётганидан далолат беради.
Хўш, жойларда Халқ қабулхоналари қандай фаолият олиб бораяпти? Муаммо ва камчилар юзасидан мурожаат этаётган юртдошларимиз инсон манфаатлари йўлида хизмат қилаётган бундай қабулхоналар кўмагидан мамнунми? Юқоридаги саволлар билан Чирчиқ шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Жасур ХЎЖАЁРОВга мурожаат қилдик.
— Президентимизнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида фаолият юритаётган Халқ қабулхоналари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизимини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Чирчиқ шаҳар Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида оладиган бўлсак, 2018 йил давомида 1778 та мурожаат келиб тушди. Улардан 1237 таси қаноатлантирилди. Қолган қисми эса ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга юборилди. Ушбу мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, улардан 246 таси ички ишлар фаолияти, 248 таси уй-жой ва ер билан таъминлаш, 35 таси пенсия ва нафақа таъминоти, 185 таси иш билан таъминлаш, 189 таси газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти, 95 таси прокуратура фаолиятига оид, 61 таси суд масалалари, 39 таси моддий ёрдам ажратиш, 16 таси банк-молия масалалари, 16 таси кредит олиш, 72 таси соғлиқни сақлаш, 31 таси мактаб таълими, 22 таси коммунал тўловларни ҳисоблашда юзага келган муаммолар, 43 таси суд ижросига доир, 19 таси солиқ тўловлари, 25 таси тадбиркорлар ҳуқуқларининг бузилиши, 32 таси алимент масаласи, 14 таси қурилиш соҳаси, 5 таси йўл қурилиши, 12 таси транспорт хизмати ва 339 таси бошқа масалаларни ташкил қилади.
Шу ўринда, юридик ва жисмоний шахсларнинг муаммолари қандай ҳал этилгани хусусида ҳам тўхталиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлади. Мана, бир мисол: “Ипотека-банк” АТИБнинг Тошкент вилояти филиали билан Б.Бакиев раҳбарлик қилаётган “Ал-Бекзод” хусусий корхонаси ўртасида кредит ажратиш бўйича шартнома имзоланган. Лекин шунга қарамасдан, банк филиали кредит ажратишни пайсалга солиб келган. Б.Бакиевнинг мурожаатидан сўнг Чирчиқ шаҳар Халқ қабулхонаси аралашуви билан ушбу масала ижобий ечим топди. “Ипотека-банк” АТИБнинг Тошкент вилояти филиали тузилган кредит шартномаси бўйича асбоб-анжомлар сотиб олиш учун 224 377 113 сўм миқдоридаги маблағ “Ал-Бекзод” хусусий корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилишини таъминлади.
Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган Дилафруз Муҳамедова эса “Бировнинг ҳожатини чиқарай” деб, алданиб қолади. Унинг 3 миллион сўм пулини олган Сардор Қундузов турли баҳоналар билан қарзни қайтаришни ортга суриб келаверган. Д.Муҳамедова ушбу ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Шаҳар ички ишлар бўлими ва жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди ходимларининг саъй-ҳаракати билан 3 миллион сўм эгасига қайтарилди. Фирибгар тегишли жазосини олди.
Халқ ичига кириб бориш, камчиликларни ўрганиш, муаммоларни бартараф этиш орқали фуқароларнинг ишончини қозониш мақсадида Чирчиқ шаҳар Халқ қабулхонаси ва шаҳар сектор раҳбарлари ҳамкорлигида 2018 йил давомида 80 марта сайёр қабул ташкил этилиб, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлардан 434 таси қаноатлантирилган, 353 таси юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 404 таси сектор раҳбарлари томонидан ижрога қаратилди.
Чирчиқ шаҳар раҳбарияти, жумладан, шаҳар ҳокими, прокурор, ИИБ бошлиғи ва бошқа идоралар раҳбарлари томонидан ҳам мунтазам фуқаролар қабуллари ташкил қилиниб, аниқланган муаммо ва камчиликлар бартараф этиб келинмоқда.
Мансабдор шахслар томонидан мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган 10 нафар шахсга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилди, улардан 2 нафари маъмурий ва 8 нафари интизомий жавобгарликка тортилди.
Жорий йилдаги муҳим янгиликлардан яна бири, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишини, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинди. Ушбу янги тизим, шубҳасиз, давлат идоралари халқимизга янада яхшироқ хизмат қилишини янги босқичга олиб чиқади.
Севдора ЛАТИПОВА
ёзиб олди

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ер юзида инсоният маънавий юксалишига бешик бўлган, кечмиши бир неча минг йиллик тарихга бориб боғланадиган, башариятнинг барча тараққиёт босқичлар...
01 янв 1970
Афсуски, ўз юртидаги ўзи истаган ҳудудда бемалол яшаб, ишлай олмаслик, ўзининг пулига ўзи истаган жойдан турар жой сотиб ололмаслик каби ҳолатлар м...
01 янв 1970
— Биз, фахрийларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликдан ниҳоятда миннатдорман, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, тўқс...
01 янв 1970
Замира опа — қиз узатган, келин туширган, неварали, қуда-андали аёл. Фарзандлари ҳам эсли-ҳушли, меҳнатсевар....