Ёшлар билан учрашув

/
Ҳуқуқий тарбия — демократик жамият ва ҳуқуқий давлат барпо этишнинг муҳим омилларидан бири саналади. Ёшларда қонунларга ҳурмат ва қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан муросасизлик руҳини шакллантириш, айниқса, ушбу соҳада фаолият юритаётган мутасаддиларнинг муҳим вазифасидир.
Фарғона давлат университети 5-сонли талабалар турар жойида Президентимизнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати ёшлар билан ҳуқуқий тарбиявий фаолиятни йўлга қўйиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши улар билан биргаликда курашиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши, Фарғона шаҳар ИИБ, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда университет ҳамкорлигида ташкил этилди.
Вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари К.Исроилова, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ш.Аббосова миллий қонунчилигимиздаги янгиликлар, ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз юритишди. Шаҳар ИИБ вакилларининг ёшлар ҳуқуқбузарликлари, жиноятчилигига доир аниқ мисоллар келтириб, жиноятларнинг сабаб ва оқибатлари хусусида берган маълумотлари барчанинг диққат-эътиборида бўлди.
Талабалар билан очиқ мулоқот чоғида уларнинг жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича билдирган таклифларини ҳам мутахассислар алоҳида қайд этишди.
Тадбир ташкилотчилари талабалар турар жойида ёшларнинг яшаш шароитлари, бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун шуғулланаётган машғулотлари билан танишдилар. Ушбу масканда талабаларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш учун ташкил этилган ўқув хоналари, кутубхона, матбуот-ахборот бўлимлари йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.
Жаҳонгир МИРЗАТИЛЛАЕВ,
Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси терговчиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимиз тарихан қисқа муддатда катта ютуқларни қўлга киритди.
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамда АҚШ Халқ­аро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг &ldq...
01 янв 1970
Далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилган товар моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард 93 миллион сўмдан...
01 янв 1970
Биз Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиевга мурожаат этдик....