Ёнғиндан эҳтиёт бўлинг!

/
Ёнғиндан эҳтиёт бўлинг!
 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
 
Хусусан, фуқароларнинг “ис газидан” заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида туман ЁХБ ходимлари томонидан профилактик ишлар кучайтирилмоқда. Тумандаги маҳаллалар ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар ҳамда якка тартибдаги уй-жойларда фуқаролар билан “ис газидан” заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, газ анжомларидан, иситиш печларидан тўғри фойдаланиш борасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 9 декабрь ҳолатига кўра, 7855 та фуқаролар яшаш хонадонлари ўрганилиб, аниқланган 155 та камчиликлар мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бартараф этилди.
 
Чилонзор тумани ЁХБ бўлими томонидан фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Рейдлар давомида қурилиш ишлари олиб борилаётган майдонларда ёнгин хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дилшод Насруллаев,
Чилонзор тумани ЁХБ инспектори
 
*  *  *
Ойликни беталофат ўтказайлик
 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2019 йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш” ойлиги тадбири давомида жойларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатларини яхшилаш, бу офат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олишлари ва моддий бойликлари кулга айланиши ҳолатларини камайтириш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб, туманимиз фуқаролари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
 
Жумладан, шу йилнинг декабрь ойи бошида туман ҳудудида жойлашган, одамлар оммавий йиғиладиган масканлардан бири —“Қатортол савдо” МЧЖ ҳудудида фуқаролар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, бепарволик оқибатида кўплаб нохушликлар келиб чиқиши, электр тармоқлари ва ускуналаридаги қисқа туташув, электр асбобларининг қизиб кетиши, моддаларнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши, болалар шўхлиги, уларни назоратсиз қолдириш ва шу каби ҳолатлар юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.
 
Абдулазиз Таджибаев,
Чилонзор тумани ЁХБ
катта инспектори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мен Шаҳрисабз шаҳри Нодира кўчаси 3-уйда яшовчи, 8 нафар фарзанднинг отаси, беш йилдан бери суд-ҳуқуқ идораларидан адолат излаб сарсон юрган, 70 ёш...
01 янв 1970
Инсон умри давомида қандайдир хатолар қилади. Гап хатода эмас, ундан тўғри хулоса чиқаришда ва хатони такрорламасликда, албатта.  ...
01 янв 1970
Замира опа — қиз узатган, келин туширган, неварали, қуда-андали аёл. Фарзандлари ҳам эсли-ҳушли, меҳнатсевар....
01 янв 1970
Азиз ўқувчи, газетамизнинг бугунги сонидан бошлаб янги рукнимиз остида ҳафта давомида одамлар орасида шов-шувга сабаб бўлган, эл орасида энг кўп му...