Рақобатбардош иқтисодиётга эга адолатли жамият қурамиз

/
Рақобатбардош иқтисодиётга эга адолатли  жамият қурамиз
 
Солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчи ҳисобланади. Сайловолди дастуримизда алоҳида қайд этилганидек, давлат даромадига ундириладиган барча тўловлар ИИВ, Адлия вазирлиги, Прокуратура ва бошқа органларга тўғридан-тўғри берилиши айрим идораларнинг ҳаддан ташқари бойиб кетишига ва айни пайтда бюджет маблағига эҳтиёжи бўлган таълим, тиббиёт каби ижтимоий соҳаларнинг оқсашига олиб келади. Агар фаолият шу тартибда давом эттирилса, юқорида тилга олингани каби баъзи вазирлик, давлат органлари ўз ҳисоб-рақамларига тушаётган маблағларни назоратсиз ишлатиш имконига эга бўлади. Бу эса ўз-ўзидан аёнки, коррупциянинг ривожланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам давлат бюджети маблағларини тақсимлашда партиямиз илгари сураётган адолатлилик, очиқлик, шаффофлик талабларига риоя қилиш зарур.
 
Шунингдек, дастуримизда адолатли солиқ сиёсатининг амалга оширилишига, тўланган солиқлар даромадининг кўпайишига олиб келишига эришиш, солиқ тизимини қайтадан кўриб чиқиш, иш ҳақи ва ижтимоий  нафақаларни белгилаш тизимини такомиллаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
 
Маълумки, партиямиз инновацияларни реал иқтисодиётга жалб қилиш тарафдори  бўлиб келмоқда. Инновацияларни жуда катта маблағ эвазига хориждан сотиб олиш эмас, балки ўзимиздаги ички имкониятлардан фойдаланиб, олимларни рағбатлантириш эвазига ривожлантириш даркор. Ушбу масала партиямизнинг 2014 йилдаги Сайлов­олди дастурида ҳам устувор вазифа сифатида қайд этилган эди. Шу ўринда партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларининг бевосита ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан “Инновациялар ва инновация фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини алоҳида айтиб ўтишни истар эдим.
 
Дарҳақиқат, бугунги тезкор замонда иқтисодиётнинг барча тармоқларини кескин тараққий эттириб, давлат инновацион  сиёсатига ўтиш керак. Бунинг учун эса Сайловолди  дастуримизда аниқ-тиниқ  белгилаб қўйилганидек, “Рақамли Ўзбекистон — 2030” Миллий дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сира ҳам кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.
 
Бугун партиямиз томонидан илгари сурилаётган кўпгина ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Масалан, мана, бир неча йилдирки, биз “Адолатчи”лар иқтисодиётга энергия тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш тарафдори бўлиб келаяпмиз. Ташаббусимиз давлатимиз томонидан маъқулланиб, бугунги кунда кўпгина соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб келинмоқда.
 
Шунингдек, партиямиз “ақли бинолар, ақлли қурилиш” концепцияси тарафдори сифатида ҳам майдонга чиқмоқда.
 
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон “Адолат” СДП иқтисодиёт соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга оид янги-янги таклифларни ишлаб чиқиб, соҳанинг барқарор суръатларда ривожланиши, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишига кўмаклашувчи сиёсий куч сифатида ҳам самарали фаолият юритади.
 
Маъруфжон Джураев   
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутатлигига
102-Яйпан сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар кўлами чегара билмайди. ...
01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда халқ фаровонлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимларига алоҳида эътибор қаратиш олдимизда турган муҳим вазифалард...
01 янв 1970
Бағрикенглик, инсонпарварлик хислатларини шакллантириш, миллатлараро тотувлик, динлар­аро ҳамжиҳатликни, жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳк...
01 янв 1970
Сўнгги уч йилда давлат ҳокимияти органлари тизимида Олий Мажлиснинг роли ва аҳамияти сезиларли даражада кучайди, давлатимизнинг ички ва ташқи сиёса...