Ўзимизнинг пулимизни қачон оламиз?

/
Ўзимизнинг пулимизни қачон оламиз?
 
Мен қишлоқ хўжалигида 49 йилдан бери ишлаб келаман. Оддий тракторчиликдан иш бошлаган эдим. Ўтган йиллар мобайнида мен раҳбарлик қилган бригада, ҳозирда эса фермер хўжалиги ҳар доим давлат режасини ортиғи билан бажариб келган. Мана, 25 йилдирки, пахта билан бир қаторда ғалла режаларини ҳам узлуксиз бажариб келамиз.
 
Фермер хўжалигимизда 50 нафар ишчи ишлайди. 2019 йили пахтадан ҳам, ғалладан ҳам мўл ҳосил етиштириб, давлат хирмонига етказиб бердик. Бизни ранжитаётган ҳолат шуки, нимагадир ҳосилимизнинг ҳақини ўз вақтида ололмаяпмиз.
 
Жумладан, ўтган 2018 йилда етиштирган уруғлик пахтамиз ҳақидан 16 000 000 сўмни ҳозиргача “Боғдод пахта тозалаш ҳиссадорлик жамияти” ҳисоб-рақамимизга ўтказиб бергани йўқ. 2019 йилда етиштирган пахтамиз учун эса шу жамиятда 120 000 000 сўмдан ортиқ пулимиз турибди! Агар  пулларимизни беришса, келгуси йил ҳосили учун замин яратардик, яхши ишлаган ишчиларимизни тақдирлардик. Янги транспорт, техника ҳам олишимиз керак. Мен ҳар доим матбуотга, хусусан, “Адолат” газетасига ишониб келганман. Газетангизнинг ҳар бир сонини интиқлик билан кутаман, унда чоп этилаётган мақолаларни ўқиб, жамиятимизда учраб турадиган муаммолар ечилишига ўз ҳиссангизни қўшаётганликларингизни ҳис қиламан.
 
Ҳурматли таҳририят! Аризамни чоп этсангизлар. Зора, ана шундан кейин “Бағдод пахта тозалаш ҳиссадорлик жамияти” раҳбарияти биз пешона тери билан яратган пахта ҳосилимиз учун тўланиши керак бўлган 136 000 000 сўмни ҳисоб-рақамимизга ўтказиб беришса.
 
“Олтин куз” фермер хўжалиги
аъзолари номидан
Мастура ПЎлатова
 
 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳаётда бировни алдаб пулини олишдан лаззатланадиганлар ҳам учраб турар экан. Бу худди наркотик моддага ружу қўйиш билан баробар....
01 янв 1970
Шафқатсиз экстремизм ва терроризмнинг тарқалиши бутун дунёда хавфсизликка рахна солмоқда. ...
01 янв 1970
“Ҳаётда иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ, ҳар қандай муаммони пул ёрдамида ҳал қилса бўлади”... ...
01 янв 1970
Адолат халқимиз учун азал-азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, эзгуликлар манбаи бўлиб келган. ...