Фармон ижросига бағишланди

/
Фармон ижросига бағишланди
 
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 майдаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони ижроси тўғрисида ахборот берилди.
 
Фармонга асосан жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган 575 нафар шахслар афв этилиб, шундан 361 нафари жазодан озод этилди ва 214 нафарининг ўталмаган жазо муддати 1/4 қисмига қисқартирилди.
 
Жазодан озод этилган 361 нафар шахсларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ҳамда улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларнинг барчаси ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобига олинди, 257 нафарига биометрик паспортлар берилди, 1 нафар чет эл фуқароси ва 1 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилди.
 
Соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда афв этилганларнинг 361 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик хулосаси асосида уларнинг 24 нафари даволаниши ташкил этилди, 6 нафарига нафақа тайинланди.
 
Шунингдек, афв этилган шахсларга маҳаллий ҳокимликлар томонидан 419,8 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди, меҳнатга лаёқатли бўлган 326 нафаридан 315 нафари ишга, 10 нафари ўқишга жойлаштирилди.
 
Озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашувида ёрдам кўрсатиш мақсадида уларнинг яшаш, ўқиш ва иш жойларида 1253 нафар мураббийлар бириктирилди.
 
Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари саволларига атрофлича жавоб берилди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Фарзандлар камоли, уларнинг бахтини кўриш ҳар бир ота-онанинг энг улуғ орзусидир....
01 янв 1970
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб, ёши улуғ фуқароларнинг, ёлғиз кексаларнинг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор бериб келинмоқда....
01 янв 1970
Давлатимиз раҳбарининг Францияга ташрифи дастури ЮНЕСКО бош қароргоҳидан бошланди....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, 2 та конституциявий қонунга ва 4 та қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонун жорий йил 1 апрелда...