Муаммолар ечимига эътибор қаратилмоқда

/
Муаммолар ечимига эътибор қаратилмоқда
 
Бугун мамлакатимизда халқ фаровонлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимларига алоҳида эътибор қаратиш олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир. Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам айни шу мақсад йўлида халқ дарди ва муаммоларига жиддий ёндашган ҳолда, уларнинг амалий ечимларига бўлган эътиборни кучайтирмоқда.
 
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайлов­олди дастурида парламентлик демократияси олий мақсад сифатида таъкидланган. Албатта, партия халқ ҳокимияти принципини изчил амалга ошириш, парламентаризмни тўлиқ ривожлантириш, парламентлик демократиясининг замонавий инс­титутларини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бош­қаруви тизимида ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини кучайтириш мамлакатни демократик янгилашнинг муҳим йўналиши деб ҳисоблайди. Қолган барча вазифаларни эътибор марказидан четда қолдирмаган ҳолда, қуйидаги икки муҳим масалага алоҳида тўхталиб, ташаббус ва таклифлар таъкидланган: биринчиси — жамиятда адолат, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, иккинчиси — аҳоли соғ­лиғини сақлаш. Ўзбекистон «Адолат» СДП адолат ғоялари ва принциплари, адолатли қонун ва суд-ҳуқуқ тизими жамият ва давлат, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётида ўз аксини топиши тарафдоридир.
 
Партия депутатнинг сайловчилар ҳамда ўзи номзод сифатида кўрсатилган сиёсий партия олдида масъулиятини оширишга, халқ билан доимий мулоқотга ундайди. “Электрон парламент” мақсадли дастурини амалга оширишда давом этиш, фуқаролар ва барча даражадаги вакиллик ҳокимият органлари орасида доимий мулоқот ва алоқаларни кенгайтириш тарафдоридир.
 
Партия ҳокимиятнинг маҳаллий даражаси ваколатларини кучайтириш ва кенгайтириш — аҳолининг ҳаётий муҳим муаммоларини ечишда энг ишончли ва тўғри йўл, деб ҳисоблайди.
 
Партия ўз олдига халқ дарди билан яшаш ва унинг соҳаларда мавжуд муаммоларини ҳал этиб беришни мақсад қилиб қўйган экан, ушбу мақсад асосида лойиҳалар доирасида аҳоли билан мустаҳкам мулоқот қилиш тизимини ҳам ўрнатган. Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” сингари қатор лойиҳалари доирасида аҳоли мурожаатлари, шунингдек, тиббиёт ходимлари, халқ таълими тизими вакилларининг муаммолари ўрганилди, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимларига алоҳида эътибор қаратилди. Хулоса шуки, муаммолар ечимининг ҳал этилиши халқнинг бизга бўлган ишончини оширади, халқни бизга янада яқинлаштиради.
 
Бахтиёр ИбрОҲимов
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутатлигига
93-Паркент сайлов округидан
номзод этиб кўрсатилган

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат – қ...
01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда халқ фаровонлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимларига алоҳида эътибор қаратиш олдимизда турган муҳим вазифалард...
01 янв 1970
Мамлакатимизнинг ҳар жабҳада ривожланиб бораётганлиги, яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар кўламининг кенглиги бугун фуқаролар эркин ва фарово...
01 янв 1970
Бағрикенглик, инсонпарварлик хислатларини шакллантириш, миллатлараро тотувлик, динлар­аро ҳамжиҳатликни, жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳк...