Биринчи марта овоз бераман

/

Биринчи марта  овоз бераман

— Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси биз, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигимизни ошириш учун улкан ишларни амалга ошириб келмоқда. Партиянинг Сайловолди дастурида ҳам ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Айниқса, менга дастурда ҳар бир ёшнинг олий  маълумот олиш ҳуқуқи кафолатланаётгани, қолаверса, контракт тўлов асосида ўқимоқчи бўлган талабалар имтиҳонларсиз олий ўқув юртларига қабул қилиниши илгари сурилаётгани маъқул бўлди. Шунингдек, партия фаолларининг биз, ёшлар коррупцияга қарши муросасиз бўлишимиз учун кенг қамровли тушунтириш ишларини  олиб бораётгани айни муддаодир.

Партия Сайловолди дастурида ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом тарбиялаш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида тиббиёт хоналарини ташкил этиш, тиббий хизматни  янада яхшилаш, “Соғлом болалик” лойиҳасини  ишлаб чиқиш борасида устувор вазифалар белгиланган. Булар менга жуда маъқул бўлди.

Мен бу йил биринчи марта сайловда қатнашаётганимдан ниҳоятда хурсандман. Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, озод ва обод юртимизнинг келажаги янада ёрқинроқ бўлиши, бундан ҳам гуллаб-яшнаши учун барча тенгдошларимни “Адолат” социал-демократик партиясининг муносиб номзодлари учун овоз беришга  даъват этаман.

Меҳринисо  ХОЛМИРЗАЕВА,

 

“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли

 — Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган  сиёсий партияларнинг дастурлари билан танишиб чиқдим. Бешта сиёсий партиянинг ҳам Сайловолди дастурлари ва ўз олдиларига қўйган мақсадлари улкан эканлигини англадим. Лекин менга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг танлаган йўли ёқди.

Ўн саккиз ёшга кирдим. Бу йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловда биринчи бор иштирок этаман.

Жамият манфаати, юртимиз тараққиётига молик муҳим масалалар муҳокама этилаётганда депутатларимизнинг фаоллиги, журъати, адолатпарварлиги ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Шунинг учун бўлажак сайловда ўз фикрига, сиёсий етукликка эга бўлган халқчил, дадил, адолатпарвар номзодлар учун овоз бераман. Албатта, бундай номзодлар “Адолат” социал-демократик партияси сафида кўпчиликни ташкил этади. Улар учун овоз берсам янглишмайман, деб ўйлайман. Тенгдошларимни ҳам улар учун овоз беришга чиқираман.

Зафар  ОСТОНОВ,

 

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

 

1-босқич талабаси

 


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га асосан аҳолинин...
01 янв 1970
Арафа кунлари, Янги йил, 8 март ёки Наврўз айёми бўладими, қавму қариндош, ака-ука, опа-сингил, дўст-биродарларимизни йўқлаб, шодлигига шодлик қўши...
01 янв 1970
Хусусан, участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши лозимлиги таъкидланган: ...
01 янв 1970
Инсон борки доимо фарзандини ўйлайди. Унинг келажаги яхши бўлишини истайди.