Номзодларимизнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят ва Шўрчи туман кенгашлари томонидан туман маданият саройида “Биз адолат тарафдоримиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
 
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодлар, партиянинг вилоят ва туман кенгашлари вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари, маданият ходимлари, санъаткорлар иштирок этди.
 
Партиянинг вилоят кенгаши раиси Рустам Ҳамраев сўзга чиқиб, партия Сайловолди дастурида ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш, тинчлик ва миллий ҳамжиҳатликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш устувор вазифа этиб белгиланганини таъкидлади.
 
Тадбирда 82-Шўрчи сайлов округига Ўзбекис­тон “Адолат” СДПдан қўйилган номзод Наримон Умаров сўзга чиқиб, жамиятимизда адолат тамойилларининг барқарорлиги, ижтимоий адолат мезонларига тўлиқ риоя этилиши учун  курашиш “Адолат” социал-демократик партия­сининг энг асосий мақсади эканлигини таъкидлаб ўтди. Наримон Умаров ўз сўзида сайловчиларга партия Сайловолди дастурининг асосий йўналишларини баён қилар экан, халқ учун муносиб ҳаёт шароити яратиш, давлат ва жамият бошқарувида аҳолининг муносиб иштирокини таъминлаш, сиёсий ислоҳотларнинг янада чуқурлаштирилиши, жамиятда демократик қадриятларнинг мустаҳкамланиши ва ривожланиши, адолат, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги таъминланиши устувор мақсад этиб белгиланганини таъкидлаб ўтди. Наримон Умаров сайловчиларни ўз дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар билан ҳам таништириб ўтди.
 
Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар Саида Турсунова, Маҳмуд Гадойшоев, Саломат Назаровалар аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мамлакатни демократлаштириш ва янгилаш, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича устувор вазифаларни ҳал этишда “Адолат” социал-демократик партиясининг ўрни ҳақида фикр билдиришди ва тадбир иштирокчиларини ўзларининг дастурлари билан ҳам батафсил таништирдилар.
 
Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилган учрашувда сайловчилар номзодларимизга аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалалар хусусида саволлар беришди. Шунингдек, вилоятнинг чекка туманлари аҳолиси ўртасида кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш  бўйича саволларга номзодлар атрофлича жавоб қайтардилар.
 
Гулшод ТУРСОАТОВА,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби
 
 
* * *
 
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Нуробод туман кенгаши томонидан “Биз адолат тарафдоримиз!” шиори остида тадбир ўтказилди. Ушбу тарғибот тадбирида партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари, депутатлар, депутатликка кўрсатилган номзодлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шуҳрат Полвонов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
 
Унда партиянинг туман кенгаши раиси Нодира Ботирова сўзга чиқиб, партия Сайловолди дастурида илгари сурилаётган таклифлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.
 
Тадбирда партия томонидан илгари сурилаётган олий таълим муассасаларига квотасиз ҳамда шарт­нома асосида ўқиш истагида бўлганларни имтиҳонларсиз қабул қилиш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини икки баробарга кўтариш, ўқитувчилар ҳуқуқий мақомини, иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини яхшилашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш, мактабгача таълим муассасаларида овқатлантириш тизимини янги инновациялар асосида ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаларида моддий аҳволи оғир оила фарзандлари учун тўлов тизимида чегирмалар қилиш, умумтаълим мактабларнинг бошланғич синфларида узайтирилган кун гуруҳларини жорий этиш ва ўқувчиларни соғлом овқатлантиришни тизимли йўлга қўйиш каби таклиф ва ғоялар иштирокчилар томонидан маъқулланди.
 
Шунингдек, болаларни мактабгача таълим муассасаларига икки ёшдан қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш зарурлиги, давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган мактабгача таълим муассасалари учун субсидиялар ажратишда уларнинг ҳудудий жойлашишини эътиборга олиш муҳимлиги, хусусан, чекка ҳудудлар учун кўпроқ ва кенгроқ миқдордаги субсидиялар ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан фикрлар билдирилди.
 
Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шуҳрат Полвонов аҳоли томонидан билдирилган ҳақли эътирозларга партия ва ўзининг дастурида ечим бўла оладиган таклиф ва ташаббуслар борлиги ҳақида маълумот берди. Қизғин мулоқотларга бой ўтган тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
 
* * *
 
Сайлов куни тобора яқинлашмоқда. Бундай пайтда, ташвиқот тадбирларининг юқори савияда, аҳолининг турли қатламларини қамраган ҳолда, сайловчиларнинг манфаатларини ўзида мужассам этган тарзда ўтказилиши ўз натижасини бериши табиий. 57-Сўғдиёна сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига номзоди кўрсатилган Елина Компольшик жойларда бўлиб ўтаётган учрашувлари чоғида ана шу муҳим ва ҳал қилувчи жиҳатларга алоҳида эътибор қаратаяпти.
 
Куни кеча Самарқанд шаҳридаги «Хўжасиҳат» маҳалла фуқаролар йиғинида Юқори Хўжасиҳат, Қўйи Хўжасиҳат маҳалла аҳли, ёшлари, ташкилотлар ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашув давомида дастлаб номзоднинг ишончли вакили томонидан унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, партия мақсад ва вазифаларига уйғун тарзда дастурида илгари сурилган ғоялар, янги таклиф ва ташаббуслар борасида тўхталиб ўтилди.
 
Хусусан, номзод халқ таълими тизимидаги ислоҳотларнинг давоми сифатида умумтаълим мактабларида ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларининг қарор топишига эришиш, синфларда ўқувчилар сонини оптималлаштириш, электрон ўқув таълим дастурлари ва мультимедиа маҳсулотлари миқдори ва сифатини ошириш, таълим муассасаларида тиббий хизмат даражасини юксалтириш  ва бу борада умумтаълим мактабларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш зарур, деб ҳисоблайди.
 
Шунингдек, номзоднинг дас­турида таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, имкониятларни кенгайтириш, шароитлар кўламини юқори даражага кўтариш, умумтаълим мактабларини ҳақиқий билим масканларига айлантириш, ўқувчиларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш, ўқитувчилар ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ўрнини кучайтириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларини кўриш масалалари алоҳида қайд этилган.
 
Мамлакат тақдири, келажаги ҳар жиҳатдан баркамол, билимли, салоҳиятли ёшлар қўлида эканлигини яхши англаган номзод Елена Александровна таълим муассасаларидаги фаолияти давомида ёшлар онгига ана шу қоидаларни сингдиришга, уларни жамиятдаги жараёнларга нисбатан дахлдор қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор бериб келаётганлиги ҳам ишончли вакил томонидан таъкидлаб ўтилди.
 
Учрашув давомида номзод томонидан аҳолининг мурожаатлари, таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилди. Сайловчилар томонидан билдирилган ҳар бир фикрга номзод томонидан аниқ жавоблар қайтарилди. Номзод дастурига киритилган таклифлар аҳоли томонидан қўллаб-қувватланди.
 
Лола Сайидова,
Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби
 
***
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларига оз муддат қолди. Ушбу муддат оралиғида депутатликка номзод этиб кўрсатилганлар имкон қадар ўз дастурлари билан халқни яқиндан таништиришмоқда.
 
Шундай  учрашувлар Ховос, Сирдарё, Боёвут туман ва Ширин шаҳарларида ҳам ташкил этилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзод Иномжон Қудратов ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Ховос туман Кенгашларига тузилган 33-Қаҳрамон сайлов округидан кўрсатилган номзодлар Илҳом Эрбеков, 30-“Ширин” сайлов округидан Баҳодир Маматқулов, 20-Пахтазор сайлов округидан Фахриддин Каратаевлар халқ олдида ўзларининг илгари сураётган дастури ҳусусида маълумот бердилар. Уларнинг режа ва мақсадлари партия Сайловолди дастурига ҳамоҳанг тарзда халқчил эканлиги эътироф этилди.
 
Беҳзод АБДУЛЛАЕВ,
Сирдарё вилоят кенгаши
раиси ўринбосари
 
* * *
 
Мамлакатимиз бўйлаб депутатликка номзодларнинг ҳамда ишончли вакилларнинг сайловчилар билан учрашувлари қизғин паллада.
 
Хонқа туманидаги 7-умумтаълим мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 121-Хонқа сайлов округидан кўрсатилган номзод  Мақсуд Қурбонбоевнинг ишончли вакили Мамматсолай Нурметов ҳамда туман Кенгашига 4-Ҳамза сайлов округидан кўрсатилган номзод Расул Абдуллаевнинг сайловчилар билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувлар давомида номзодларнинг дастурлари тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.
 
Номзодларнинг дастурларида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, бандлик ва бошқа масалаларни қонунчилик доирасида бартараф этиш устувор вазифа этиб белгилангани хусусида сўз юритилди.
 
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби
 
* * *
 
Ўтаётган ҳар бир кунимиз жорий йилнинг 22 декабрида бўладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловларга яқинлаштирмоқда. Мазкур сиёсий жараён сиёсий партиялар, айниқса, депутатликка номзодлар учун катта синов бўлиши аниқ.
 
Шу боисдан ҳар бир сайлов округида юртимиздаги бешта сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодлар ўз сайловчилари билан юзма-юз мулоқотларга киришган.
 
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Навоий вилоят кенгаши мажлислар залида сайловчилар билан партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 38-Навоий сайлов округидан номзоди кўрсатилган Инна Коржикованинг учрашуви бўлиб ўтди.
 
Учрашувни кириш сўзи билан очган партиянинг Навоий вилоят кенгаши раиси ўринбосари Баҳриддин Қурбонов номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. У ўз сўзида номзод Инна Ивановна Навоий вилояти Рус миллий маданияти маркази раҳбари, бир вақтнинг ўзида шаҳардаги Фарҳод маданият саройи маънавият тарғибот масалалари бўйича услубчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганлигини эътироф этди.
 
Учрашувда Инна Ивановна сўзга чиқиб,  иштирокчиларни ўзининг дас­тури билан батафсил таништирди. Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилган учрашувда сайловчилар номзодга аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалалар хусусида саволлар  беришди.
 
Хусусан,  Навоий шаҳри ҳамда Кармана тумани ҳудудида мамлакатимиздаги йирик ишлаб чиқариш заводлари “Навоий Азот” АЖ, Навоий ИЭС жойлашганлиги, улардан мунтазам ҳавога чиқаётган заҳарли моддалар шу ҳудудда яшаётган аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдираётганлиги, шунингдек, вилоятнинг чекка туманлари аҳолиси ўртасида кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш борасидаги саволларга номзод жавоб берди.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларда, ОАВдаги телекўрсатувларда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан кўрсатилган номзодлар ўзларининг ҳар томонлама салоҳиятли, халқимиз учун хизмат қила оладиган, теран фикрли ҳамда кенг дунёқарашга эга эканликларини исботламоқдалар. Халқчил ғоялари билан бошқа партия номзодларига нисбатан кўпроқ сайловчилар ишончини қозонишмоқда.   
 
Акбар Жайнаров,
Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби
 
* * *
 
Айни кунларда мамлакатимизда сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари жадал тус олмоқда. Хусусан, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган  номзодлар  иштирокида  дебатлар  ўтказилаяпти. 
 
Навбатдаги дебат Паркент туманидаги 29-сонли мусиқа ва санъат мактабида 5 та сиёсий партия номзодлари иштирокида  бўлиб ўтди.
 
Унда  партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 93-Паркент сайлов округидан номзоди кўрсатилган Бахтиёр Иброҳимов иштирок этди ва йиғилганларни  Ўзбекистон “Адолат” СДП янги Сайловолди дастури билан таништирди. Дас­турда илгари сурилган ғоя ва мақсадлар сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди. 
 
Қизғин руҳда ўтган дебат  давомида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва долзарб муаммолар юзасидан  номзодимизга  мурожаат этдилар. Хусусан, туманда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, тиббий хизмат учун нархларни тенг белгилаш, сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори-дармон воситаларининг олдини олиш, шунингдек, таълим соҳасини янада ислоҳ этиш,  ёшларнинг билим олишлари учун  шароит яратиш мақсадида олий таълим муассасаларига  қабул  квоталарини  бекор қилиш, шартнома  бўйича ўқишга қабул қилинганлар учун қулайликлар яратиш каби саволларга  номзод  Бахтиёр Иброҳимов атрофлича жавоб берди.
 
“Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилаётган ҳар бир номзод мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий Кенгашларига бўладиган сайловларни  юқори савияда, халқ­аро ҳуқуқ нормалари, миллий қонунчилик талабларига, демократик сайлов ўтказишнинг қонунийлик, тенглик, эркинлик, умумийлик, очиқ-ошкоралик ва адолатлилик каби инсонпарвар принципларига тўлиқ мос ҳолда ташкил этиш ва ўтказишга бор билим, имконият ва тажрибаларини сафарбар этмоқда.
 
Фотима САТТАРОВА, 
Тошкент вилоят кенгаши
матбуот котиби
 
* * *
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 28-Пайкент сайлов округидан номзод этиб қўйилган Дилшод Бозоров Олот тумани сайловчилари билан учрашди.
 
Тадбир давомида Дилшод Бозоров сайловчиларни ўзининг дастури билан таништирди. Таъкидлаш лозимки, номзоднинг дастурида таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, имкониятларни кенгайтириш, шароитлар кўламини юқори даражага кўтариш масалалари асосий ўринда қайд этилган. Шунингдек, умумий ўрта таълим сифатини тубдан яхшилаш, умумтаълим мактабларини ҳақиқий билим масканларига айлантириш, болалар спорти ҳамда мусиқа ва санъат мактабларини сон ва сифат жиҳатдан янгилаш, болаларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш, ўқитувчилар ҳуқу­қий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш, педагогликка мойиллиги бўлган ёшларни мақсадли тарбиялаб бориш бўйича вазифаларни амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ўрнини кучайтириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларини кўриш масалалари алоҳида эътиборда тутилган.
 
— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди қўйилган Дилшод Бозоров билан бўлиб ўтган учрашув фуқароларнинг ишончини оширди. Айниқса, унинг дастури барчада қизиқиш уйғотди. Бу каби учрашувларнинг ўтказилиши сайловда олотликларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини оширади, шу­нинг­дек, ҳар бир номзоднинг дастури билан олдиндан танишиб боришига имкон беради, — дейди халқ депутатлари Олот тумани Кенгаши депутати Нодир Олтиев. 
 
Номзоднинг дастури билан танишган сайловчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Таълим тараққиёти йўлида қилиниши керак бўлган амалий ишларнинг аниқ натижалари хусусида таклифларини ўртага ташлашди.
 
Номзоднинг дастури сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.
 
Бухоро вилоят кенгаши матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят ва Шўрчи туман кенгашлари томонидан туман маданият саройида “Биз адолат тарафдоримиз!&r...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП социал-демократия мафкурасига таянади ва ижтимоий адолат, эркинлик, бирдамлик, ғояларини илгари суриб, Марказий...
01 янв 1970
Бугун жамиятимизда юқоридаги фикрлар тўла ўз тасдиғини топиб, аёлларга бўлган эътибор тобора кучайиб бормоқда. ...
01 янв 1970
Мамлакатимизда  олий таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниши зарур. Соҳага бўлган эътибор ҳам ҳар қачонгидан юқори эканлиги бежиз эмас....