ХХIаср – Ўзбекистонда иқтисодиётнинг юксалиш даври

/
Мамлакатимизнинг ҳар жабҳада ривожланиб бораётганлиги, яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар кўламининг кенглиги бугун фуқаролар эркин ва фаровон яшашига замин яратмоқда. Хусусан, иқтисодиёт соҳасида бу борада талайгина ишлар қилинди. Аммо олдимизда жуда кўплаб қилиниши керак бўлган ишлар бор. Бу вазифалар тўғрисида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастури лойиҳасида партиянинг олий мақсади сифатида – ахлоқий ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ҳамда партия адолатли ва самарали солиқ ҳамда бюджет сиёсатини амалга ошириш тарафдори эканлиги қайд этилган.
 
Адолатлилик – даромадлар, мулк ва ҳокимиятни тақсимлашда кўпроқ тенгликни талаб қилади.Партия ортиқча ҳашамат учун солиқ жорий қилиш, солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларини ўрнатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни тўлиқ ёки қисман солиқдан озод қилишни таклиф этади. Шунингдек,айрим корхоналар учун махсус имтиёзлар беришни маъ­қулламайди, чунки бу эркин рақобатни чеклайди. Шунинг учун ҳам дастуримизда имтиёзлар солиқдан озод қилиш кўринишида эмас, балки бюджетга тўловларни амалга оширишдан озод қилиш кўринишида берилиши кераклиги таъкидланган.
 
Мамлакатнинг иқтисодий қудрати, аввало, бюджетга боғлиқ. Бугунги кунда давлат даромадига ундириладиган барча тўловлар(жарималар, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ундирувлар)нинг бир қисми ИИВ, Адлия вазирлиги, Прокуратура ва бошқа давлат органларига тўғридан-тўғри берилиши бюджетни тўлдириши мумкин бўлган маблағлар ҳисобига айрим идораларнинг ҳаддан ташқари бойиб кетишига, айни вақтда маблағга зарурати бўлган таълим, тиббиёт каби ижтимоий соҳаларнинг маблағ тақчиллигига сабаб бўлади. Энг хавфли томони, бюджетга тушириладиган даромад  ҳисобига бойлик орт­тирадиган идоралар бу маблағларни назоратсиз ишлатиш имконига эга бўлади. Бу ички коррупция­нинг ривожланишига сабаб бўлади.
 
Шундан келиб чиқиб, партия давлатга ундириладиган барча суммалар (жарималар, давлат божлари, пошлиналар ва бошқа ундирувлар) тўлиқ давлат бюджетига тушиши ва сўнгра тегишли идораларга тақсимланиши бўйича қонунларга ўзгартиришлар киритилиши ва уларнинг амалга оширилишини айтиб ўтган. Шунингдек, партия давлат бюджетининг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолиш тарафдори ҳамдир.
 
Янги, “ақлли”, инновацион технологияларга асосланган иқтисод – мамлакат қудратининг ошиши, халқ фаровонлиги, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва Ўзбекистоннинг барқарор сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ривожланиши асоси ва гаровидир. Бунда инновацияларни яратиш жараёни, инновацион иқтисодиёт ва билимлар иқтисодига ўтиш, уларни яратувчилар учун салмоқли молиявий харажатлар билан боғлиқ ҳолда ривожлантириш асосида кечади. Ушбу соҳадаги лойиҳаларга давлат ресурслари билан бирга, хусусий сектор ва аҳоли маблағларини жалб қилиш даркор. Дастурда илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш учун қулай шароитларни яратиш бўйича давлат инновацион сиёсатини қўллаб-қувватлаш масаласи таъкидланган. Рақамли технологиялар базасида иқтисоднинг барча соҳаларини янгилашни кўзловчи “Рақамли Ўзбекистон — 2030” Миллий дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш устувор вазифаларимиздан биридир. Бу иқтисодиёт қувватларининг “ёруғликка” чиқиши ва кучайиши ҳисобига мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 30 фоизга ошишини таъминлашга имкон беради.
 
Инсон ҳаётининг сифати у яшаётган атроф-муҳит шароитига бевосита боғлиқ. Бу ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Биз миллий иқтисодимизнинг “тўртинчи саноат инқилоби” принципларига ўтиши тарафдоримиз. Ушбу дастур қайта тикланадиган табиий ресурслардан фойдаланиш, янги манбаларни излаб топиш, бир вақтнинг ўзида табиатга босим ўтказмай туриб, иқтисодни ривожлантириш нуқталарини топишга асосланади. Демак, биз, “адолат”чилар, Сиз, азиз сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланадиган бўлсак, кейинги беш йилликда партиямиз Сайловолди дастурида ўз олдига қўйган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишига кафолат берамиз.  
Наримон Умаров
“Адолат” СДП томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 82-Шўрчи сайлов округидан
номзод этиб кўрсатилган

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизнинг ҳар жабҳада ривожланиб бораётганлиги, яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар кўламининг кенглиги бугун фуқаролар эркин ва фарово...
01 янв 1970
Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлариданоқ ўз олдига аниқ ва қатъий мақсадни белгилаб олди. ...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП социал-демократия мафкурасига таянади ва ижтимоий адолат, эркинлик, бирдамлик, ғояларини илгари суриб, Марказий...
01 янв 1970
Партиямизнинг Сайловолди дастурида олий таълим тизимини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавийлаштириш, АКТ воситалари бил...