«Контракт нархлари...» тушади...(ми?!)

/
Жомбой туманидаги  Ёшлар истироҳат боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самар­қанд вилоят кенгаши ташаббуси билан сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди. “Адолат ҳар бир инсон учун!” шиори остида ташкил этилган тадбирда тиббиёт ходимлари, ёшлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
 
Тиббиёт соҳасини тартибга солиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, унинг саломатлигини мустаҳкамлаш партия Сайловолди дастурининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, 2014 йилдаги Сайлов­олди дастуримизда ҳам аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш вазифаси белгиланган эди. Аввалги дастуримизда белгиланган бир қатор вазифалар амалда ижросини топиб, “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида” ги қонун лойиҳалари ҳам айнан “Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилганлигини таъкидлаш жоиз.
 
Митингда партиянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Асқар Холиқов дори-дармон воситалари нархини арзонлаштириш, ясситовонликнинг олдини олиш учун пойабзаллар импортини чеклаш, маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш масалаларида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бошқа устувор вазифалар хусусида сўз юритди.
 
Истироҳат боғида давом этган митингда “Ўқув кон­тракт­лари нархини тушириш тарафдоримиз!” деган чақириқ, айниқса, ёшлар эътиборини тортди. Партия аъзолари олий таълим муассасалари фаолиятини молиявий жиҳатдан эркинлаштириш тарафдори эканлигини билдирди.
 
“Адолат” СДПнинг мазкур ташаббус ва лойиҳалари барчани руҳлантириб юборди. Туман маданият бўлими ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази курсантлари томонидан намойиш этилган мусиқий чиқишлар тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.
 
Комила Умарова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мутасадди муассасаларнинг раҳбар ходимлари бу борадаги масъулиятини кучайтириши шарт....
01 янв 1970
Сайловлар якунланди. Депутатлар сайланди. Халқ вакиллари сайловчиларига берган ваъдаларини унутдими? Энди улар аҳолини эшитмайдими? Ушбу саволларга...
01 янв 1970
 “Нурмакон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар сув қувурларининг носозлигидан шикоят қилишди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ўқув-семинар ўтказилди....