Митинг тиббиёт ходимлари учун имконият майдони бўлди

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Когон шаҳрининг истироҳат боғида старт берилган “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш – давр талаби” шиори остидаги митинг барча учун эркин мулоқот майдони бўлди. Унда иштирок этган тиббиёт ходимлари соҳада бир қатор муаммолар борлиги юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Хусусан, поликлиникаларда мутахассис-шифокорларнинг етишмаслиги, баъзи фуқаролар томонидан тиббиёт ходимларига нисбатан ҳурмат ва эътиборнинг йўқлиги, улар учун имтиёзларнинг берилмаётганлиги сингари қатор муаммолар тилга олинди. Бунда гарчанд депутат ва партия ходимлари томонидан амалий ишлар олиб борилаётган бўлса-да, ҳеч қандай натижа бермаётганлиги қайта ва қайта айтилди.
Тўғри, бу борада юқорида таъкидланганидек, амалий ишларга аҳамият қаратилаётган бўлса-да, бу бевосита биргина партия ёки депутатга боғлиқ эмас, бунда ҳукуматнинг алоҳида ўрни ва роли бор. Митинг давомида бу масаланинг тилга олинганлиги аҳолининг диққат-эътиборини жалб этди.
Нодира МЎМИНОВА,
Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденл...
01 янв 1970
Таъкидлаш жоиз, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-текшириш марказида 60 га яқин партиядошларимиз фаолият юритмоқда.&n...
01 янв 1970
Уюшмаган ёшлар ўз муаммосини ҳал этишда “Адолат” СДПга ишонмоқда
01 янв 1970
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқаролар учун муносиб меҳнат шароити яратиб бериш ҳар бир халқ ...