Ўзбекистонда адвокатлар касблар қизил китобига киритиладими?

/
3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан “Суд-ҳуқуқ тизимидаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш чоралари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази ҳамда Олий судидан вакиллар иштирок этди.
Давра суҳбатида соҳада учраётган муаммолар таҳлил қилинди, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш хусусида сўз борди.
Шундан кейин мазкур ташаббусни амалга ошириш юзасидан соҳа ходимлари ва экспертлар томонидан бир қатор фикр ва таклифлар ўртага ташланди. Билдирилган таклифлар орасида суд мустақиллигини, ҳамда суд жараёнида прокурор ва адвокат ваколати тенглигини таъминлаш борасида, амалдаги қонунларда қарама-қарши ҳолатлар мавжудлиги қайд этилди. Жумладан, “Прокуратура тўғрисида”ги қонунда прокурорнинг суддан кўрилган ишларни талаб қилиб олиш ва чақириб олиш ваколати белгиланган. Ушбу модда, биринчидан прокурорнинг судьядан устунлигини, иккинчидан прокурор ва адвокатнинг тенглик принципи таъминланмаганини кўрсатмоқда. Шунинг учун қонундан ушбу моддани чиқаришни, прокурорнинг суддан ишларни чақириб олиб ўрганиш ваколатини бекор қилиш таклиф қилинди.
Шунингдек, муҳокама жараёнида бўлган Солиқ кодексида белгиланиши назарда тутилаётган адвокатларнинг солиққа тортилишини бекор қилиш лозимлиги ҳам таъкидланди. Бугунги кунда фуқаролар сорнига нисбатан адвокатлик фаолияти билан шуғилланаётган адвокатлар камлиги. Бу ҳолат эса, фуқароларнинг суд жараёнларида, ҳуқуқий муносабатларда ҳуқуқлари поймол бўлишига ўз вақтида ҳимоячи билан таъминланмаслик ҳолатларини кечиктирмасдан бартараф этиш кераклиги айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, йиғиғлишда бу каби омиллар ўзи шундоқ ҳам кам бўлган адвокатлар сонининг яна ҳам камайишига туртки бўлиши таъкидланди. – Бугунги кунда Ўзбекистонда 4000 мингга яқин адвокат фаолият олиб бормоқда – деди Олмазор туман адлия бўлими бошлиғи Ҳусан Муллажанов – Яъни, ўрта ҳисобда 8200 нафар аҳолига битта адвокат тўғри келади. Аҳолининг адвокатлар билан таъминланганлик даражаси бўйича биз нафақат илғор Ғарб давлатлари, ҳатто постсовет макондаги қўшниларимиздан ҳам анча ортда қолганмиз. Мисол учун жаҳонда энг юқори кўрсаткич Исроилга тегишли – 136 кишига битта адвокат. Шунингдек, Туркияда 665 нафар кишига битта, Эстонияда 1300 кишига битта, Украинада 1200 кишига битта, Грузияда 700 кишига битта, ён қўшнимиз Қозоғистонда эса 3932 кишига битта адвокат тўғри келмоқда. Уларнинг сифати эса яна бир алоҳида мавзу. Уларни сони оширмасдан туриб фуқароларни ҳимоя қилиш ҳақида гапириб бўлмайди.
Давра суҳбати якунида партия олдида турган устувор вазифалар қаторидан адвокатура мавқеини ошириш, суд босқичида прокурор ва адвокат ваколати тенглигини таъминлаш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги барча маъмурий ишлар фақат суд томонидан кўрилишини тўлақонли жорий қилиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Барчамизга маълумки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 25 йил тўлади....
01 янв 1970
Турмуш ташвишлари, ҳаёт зарбалари баъзан инсонни руҳий тушкунликка тушириши мумкин. ...
01 янв 1970
Азиз ўқувчи, газетамизнинг бугунги сонидан бошлаб янги рукнимиз остида ҳафта давомида одамлар орасида шов-шувга сабаб бўлган, эл орасида энг кўп му...
01 янв 1970
]Ички ишлар идораларини ислоҳ қилиш, замонавий технологиялар ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирили...