“Партия патронажи” кексалар ва ногиронлар хонадонида

/
“Партия патронажи” лойиҳаси ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда. Партия фаоллари хонадонларда, фуқароларнинг иш жойларида улар билан суҳбатлашар экан, лойиҳанинг ҳаётий аҳамияти ортаётгани яққол кўзга ташланмоқда.
Тошкент туман партия кенгашига келиб тушган таклифга биноан партия фаоллари “Олтинтепа” маҳалласида фуқаролар билан учрашди.
— Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар орасидан “Адолат”ни танлаб, унга аъзо бўлдим. Албатта, бежиз бу қарорга келганим йўқ. Чунки партиянинг аҳоли саломатлиги, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, оилаларда, маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш ғояларини қўллаб-қувватлайман, — дейди янги сафдошимиз Гулнора Ҳайитова.
“Олтинтепа” маҳалласида “Адолат” партиясининг 27 нафар аъзоси истиқомат қилмоқда. Шу куни яна 8 нафар фуқаро партия сафига қабул қилинди.
***
Бекобод туман партия кенгашига келиб тушган чақирув юзасидан “Ўрикзор” маҳалласида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Шарофат Пардабоева ҳам аъзоликка қабул қилинди. Учрашув давомида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган Ш.Пардабоевага юртимизда сўнгги вақтларда қабул қилинаётган қонунлар, айниқса, тадбиркорлар учун белгиланган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Янги сафдошимизга халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши депутати Ибодат Ўтамбоева партия билетини топширди.
***
Сирдарё. Лойиҳа билан интернет нашрларида танишиб, қизиқиш билдирган бир гуруҳ ижодкор ҳамда ўқитувчилар вилоятдаги фаолларимиз томонидан сафимизга қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори, таниқли шоир Муҳаммад Исмоилга ҳам мазкур лойиҳа асосида партиямизга аъзолик билети топширилди. Шунингдек, М.Исмоил билан ижод мактаби ва вилоят партия кенгаши ўртасида келгусидаги ҳамкорлик режаси тузиб олинди.
***
Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгашига “Асака” деҳқон бозоридан қўнғироқ бўлди. “Сайловлар йилида партия сафига кириш истагидамиз”, дея мурожаат қилишди бозор ходимлари.
“Партия патронажи” лойиҳаси доирасида сафдошларимиз бозор маъмуриятига боришди. Учрашувда амалдаги қонунчилик, сайловлар ва сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг иштироки хусусида сўз юритилди. Бозор жамоаси вакилларининг “Адолат”чиларга бўлган ишончи янада ошди ва улардан бир гуруҳи партия сафига қўшилди.
***
Когон туманидаги “Жомард” қишлоғида истиқомат қилувчи 91 ёшли Муҳиба ая Каримовадан чақирув келиб тушди. Партия ходимлари Муҳиба аянинг хонадонида партияга аъзолик билетини топширар экан, онахоннинг қалбидаги ҳаяжон ва юзидаги табассумни кўриб, кўнгиллар тўлқинланди.
Ушбу маҳаллада яшовчи 57 ёшли Гулнора опа ўайбуллаеванинг хонадонида бўлган суҳбат чоғида янги сафдошимиз ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.
— Сайловларда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши керак, — дейди Гулнора опа. — Тарғибот-ташвиқот ишларини кузатиб борамиз, айниқса, ҳудудимизда муаммоларнинг бирин-кетин ечим топаётганлиги бизни қувонтиради. Албатта, бунда депутатларнинг ўрни жуда катта. Биз маҳалла онахонлари шундай лойиҳани эшитиб, дарров чақирдик. Мана, энди биз ҳам партия аъзосимиз.
***
Чақирувга кўра партия фаоллари Янгиер шаҳри “Обод юрт” маҳалласида яшовчи Кушбактовлар оиласи билан учрашди. Мазкур оила тош ўймакорлиги билан тадбиркорлик қилувчи ҳунармандлар хонадони бўлиб, уларнинг 5 нафари партия аъзолигига қабул қилинди.
— “Адолат” партияси аҳолининг мурожаатлари асосида хонадонма-хонадон юриб, фуқароларни партия аъзолигига қабул қилаётганлиги ҳақида эшитиб қолдим, — дейди оила бекzаси Насибахон Дўстматова. — Бу ҳақда оиламиз аъзоларини ҳам хабардор қилдим. Шундан сўнг биз Янгиер шаҳар партия кенгашига мурожаат қилдик.
Яна бир қувонарли жиҳати, оилавий ҳунармандчилик ишларига бош бўлаётган Насибахон Дўстматова партиямиз томонидан кўрсатиладиган депутатликка номзодлар захирасига ҳам киритилди.
Кўп ўтмай Тошкент кимё-технология институти Янгиер шаҳар филиали ўқитувчи ва талабалари ҳам “Партия патронажи”ни чақиришди. 23 нафар янги сафдошимизга партияга аъзолик билети топширилди.
Шунингдек, мазкур институт филиалидаги партиядошларимиз янги ташкил этилган БПТга бирлашишди.
Дурдона АЛИМОВА,
лойиҳа координатори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг шу йил январь ойида ўтказилган биринчи йиғил...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик билан учрашув ...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги анжуман — Истеъдодли ёшлар форуми ҳам бу фикрни яна бир бор яққол и...
01 янв 1970
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили