Сайловга соғлом рақобат билан киришамиз

/
Мамлакатимизда партиялараро соғлом рақобат шароитида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон «Адолат» СДП фуқаролик жамиятини қуриш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш ва ўз электорати манфаатларидан келиб чиқиб, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, мамлакатимиз ёруғ келажаги учун ўз мақсад-вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга интилмоқда.
Айни кунларда қорақалпоғистонлик партия фаоллари томонидан жорий йил 22 декабрь санасида бўлиб ўтадиган мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа — парламентнинг қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда муносиб иштирок этиш бўйича зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жорий йил август ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган ўқув-семинарда ўз билим ва малакаларини ошириб қайтган тренерларимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, туман, шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда фаол қатнашиш мақсадида партия тизимида фаолият олиб бораётган барча ходимларимиз учун сиёсий ўқувлар олиб боришди.
Сайлов жараёнининг муҳим иштирокчилари ҳисобланган кузатувчилар ва ваколатли вакиллар учун ҳам мазкур ўқувлар ташкил этилиб, уларнинг янги Сайлов кодекси асосида билим ва кўникмалари шакллантирилди.
Айни кунда Сайлов кодексининг 38-моддаси асосида партиямизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчилар имзоларини тўплаш ишлари юқори савияда ташкил этилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар фуқароларнинг эркин фикр билдириш ҳуқуқидан фойдаланишига, мамлакатимизда фикрлар хилма-хиллигининг ривожланишига, фуқаролик жамиятининг тараққий этишига кенг имкониятлар яратмоқда.
Ҳозирда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида бешта сиёсий партиянинг тенг ва кенг имкониятлар, соғлом рақобат муҳити шароитида фаолият олиб боришлари учун мустаҳкам қонуний асослар мавжуд.
Мустақиллик йилларида қабул қилинган, сиёсий партиялар фаолиятида муҳим аҳамият касб этаётган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунлар ва “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши, мамлакатимизда эркин демократик давлат, одил фуқаролик жамиятини қуришга қаратилган юксак эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, қабул қилинган Сайлов кодекси сайловларимизнинг демократик принциплар асосида ўтишига тўла имконият яратади.
Ривож ОТАРБАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон
Республикаси кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётига молик бўлган муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича халқ вакилларининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда....
01 янв 1970
Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда. ...
01 янв 1970
Айни шу тарзда ёндашув халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг депутатлик гуруҳи фаолияти учун асосий мез...
01 янв 1970
Мустақиллик биз, ёшларга ўз тарихимиз ва миллий қадриятларимизни эмин-эркин ўрганиш, эркин фикрлаш ва ижод қилиш бахтини берди....