Вазифалар молиявий асосга эга бўлсин

/
Партиямизнинг Сиёсий ва Сайловолди дастурлари лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда, оммавий ахборот воситаларида кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Уларда ўртага ташланган таклифларни кўп сонли сафдошларимиз қатори мен ҳам қўллаб-қувватлайман.
Чунки ушбу таклифларда соҳалар тараққиётига, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга халақит бераётган катта-кичик муаммолар ва уларнинг аниқ ечимлари ҳақида сўз юритилмоқда. Таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, Тошкент шаҳрида прописка масалаларига доир таклифлар шулар жумласидандир.
Иккала дастур лойиҳасининг мазмун-моҳияти билан танишиб чиқдим. Аввало, партиянинг янги дастур лойиҳалари ҳаддан ортиқ катта ҳажмда бўлиб, унда зўраки “шиширилган” ўринлар, такрорлар кўп учрайди. Шу боис лойиҳа билан танишиб чиқиш ва унда ёритилган ғояларни “ҳазм” қилиш қийин, назаримда.
Мазкур лойиҳаларнинг ҳажм жиҳатдан ярмидан кўпроғини қисқартириш, жиддий таҳрир қилиш зарурлиги яққол кўриниб турибди.
Янги дастурларимиз бошқа сиёсий партияларнинг дастурларидан ўзига хослиги, долзарб муаммолар ва уларнинг ечимларини кўпроқ акс эттириши билан фарқланиши керак, албатта. Дастурда қўйилган ҳар бир вазифа амалга оширилганда ундан халқ қандай манфаат кўриши, вазифанинг молиявий асослари халқнинг гарданига ортиқча юк бўлиб тушмаслигини ҳам назарда тутиш адолат тамойилларига мосдир.
Хуллас, сайловчиларнинг дастурга нисбатан қизиқишини пасайтирадиган жиҳатлар аҳолининг партияга муносабатига ҳам таъсир қилишини эътибордан соқит қилиб бўлмайди.
Демак, дастурларимизда одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қиладиган, шу мақсадда кўзланган натижага олиб келадиган аниқ вазифалар қўйилиши ва уларни амалга ошириш механизмлари, молиявий асослари ёритилиши мақсадга мувофиқдир.
Адҳам ЭЛТОЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли, иқтисодчи

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳудудий тармоқлар фаолиятига татбиқ этиш...
01 янв 1970
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон ташқи сиёсати учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шундай халқаро минтақавий интеграцион тузилмалардан бири Мустақил Д...
01 янв 1970
Маҳсулотларни пластик карточка орқали харид қилганимизда баъзан сотувчи томонидан нархлар сунъий равишда оширилишига гувоҳ бўламиз....
01 янв 1970
Таъкидлаш жоизки, Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган....