Пенсия таъминоти: электрон база йўлга қўйилиши керак

/
Партиянинг Сиёсий ва Сайловолди дастурлари юзасидан кенг жамоатчилик ўртасида, ижтимоий тармоқларда кўп фикр-мулоҳазалар билдирилаётганига барча бирдек гувоҳ бўлмоқда. Улар орасида жамиятимиз, халқимиз манфаатларини ифодаловчи кўплаб ўринли таклифлар берилмоқдаки, бу таклифларни қўллаб-қувватлайман.
Янги дастурлар лойиҳасида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳақида алоҳида сўз юритилган. Аммо ижтимоий ҳимоянинг бош бўғини ҳисобланган пенсия таъминоти, нафақага чиқаётган фуқароларга қулайликлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифаларга кўзим тушмади.
Бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида электрон фаолият оммалашди. Бу эса иш жараёнида ходимлар учун қулайлик яратиб, иш самарасига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу каби имкониятларни янада кенгайтириш мақсадида партия Сайловолди дастурида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан Республика давлат архиви ўртасида ягона маълумотлар базаси серверини ташкил этиш юзасидан вазифа белгиланса, айни муддао бўлар эди.
Ушбу йўналишда электрон база жорий қилинса, пенсияга чиқаётган фуқаролар тегишли ҳужжатларни тўплашида сарсонгарчиликка йўл қўйилмасди. Шунингдек, пенсия жамғармаси ходимлари Марказий архивдан электрон база орқали фуқаро фаолиятига тегишли маълумотларни тўғридан-тўғри олиш имконига эга бўлиши керак, деб ўйлайман. Бу билан қисқа фурсат ичида мурожаатчининг ҳужжатларини ўрганишда, пенсия тайинлашда яна бир шароит яратилган бўлар эди. Боиси, ҳар бир ҳужжатни ўрганиб, хулоса асосида пенсия тайинлаш, анчагина вақтни талаб этади. Электрон база туфайли ҳам фуқарога, ҳам соҳа вакилига бирдек қулайлик яратилиб, иш самарадорлиги ошиши, аҳоли эътирозларининг камайишига эришилади. Мазкур базадан фуқароларнинг паспорти, қон гуруҳи, яшаш манзили, иш фаолиятига тегишли керакли маълумотлар жамланиши мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, ушбу базадан фақат тегишли ташкилотларгагина фойдаланиш ҳуқуқини бериш ўринли, деб биламан.
Шунингдек, аҳолига пенсия жамғармаси муассасалари томонидан янада сифатли хизмат кўратилишини таъминлаш мақсадида, ҳар бир пенсионерга интернет тизими орқали “Шахсий кабинет” очиш зарур, деб ўйлайман. Бу фуқарога исталган вақтда, ўз уйида ҳам пенсия таъминоти борасидаги маълумотларни билиб бориш имконини беради.
Айтиш лозимки, партия дастури халқ манфаатлари ва фаровонлиги учун хизмат қилар экан, унда одамлар ишончини оқлай оладиган халқчил ҳамда аниқ мақсад-вазифалар мужассам бўлиши лозим.
Шохруҳбек НИЯЗБЕКОВ,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Яккасарой туман бўлими ўринбосари, партия фаоли

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
– Уйда ўзаро маслаҳатлашиб, оила пудрати тузиш қарорига келдик. Бизни оила пудратининг ҳуқуқий меъёрлари ҳақидаги маълумотлар қизиқтиради. Шу...
01 янв 1970
Юртимизда барча соҳалар қатори таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан Қорақалпоғистон аҳли ҳам манфаатдор ва мамнун эканини аҳоли билан ...
01 янв 1970
Юртимизда янгиланиш ва яшариш фасли — баҳор нафаси уфуриб, қир-адирларда бойчечак бўй кўрсатган, кўнгилларга эзгулик ёғдулари ёғила бошлаган ...
01 янв 1970
15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди....