“Партия патронажи”: аъзолар сафи кенгайишига хизмат қилмоқда

/
“Партия патронажи” лойиҳаси доирасида шаҳар, туман партия кенгашлари фаоллари чақирувлар асосида хонадонлар ва ташкилотларда бўлиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП сафида бўлишни истаган фуқароларга аъзолик билетини топширмоқда.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 20-умумтаълим мактаби маъмурияти томонидан ўқитувчилар ва ходимларни партия аъзолигига қабул қилиш юзасидан чақирув келиб тушди. Мурожаат асосида туман партия кенгаши раиси Воҳид Саитхонов ушбу таълим масканида бўлиб, мактаб жамоаси билан учрашди. Тадбирда партиянинг фаолияти ва мақсад-вазифалари, Сайловолди дастури лойиҳаси, сайлов жараёнларига тайёргарлик ишлари ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шу куни 25 нафар ўқитувчи ва ходимлар сафимизга қўшилдилар.
прп
Тошкент шаҳар партия кенгаши электрон почтасига талаба Дилмурод Ўсаровдан мурожаат келиб тушди, у партиямизга аъзо бўлиш истагида эканлигини билдирди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси кенгаши раиси Нилуфар Одилова мурожаатда қайд этилган хонадонга борди.
— “Адолат” партияси ўз дастурида олий таълим тизимидаги долзарб масалаларни кўтариб чиқаётгани эътиборимни тортди, — дейди Тошкент Молия институти талабаси Дилмурод Ўсаров. — Менда фаолиятингизга қизиқиш уйғонди.
Суҳбат давомида Дилмуродга аъзолик билети топширилиб, дастуримизда таълимнинг барча бўғинлари юзасидан амалга оширилиши режалаштирилаётган мақсад-вазифаларимиз атрофлича тушунтирилди.
Электрон манзилимизга талабалардан келиб тушган яна бир чақирувга кўра, Тошкент шаҳар ҳамда “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси партия кенгашлари вакиллари талаба Салимжон Отақўзиевнинг уйида у билан учрашди.
— Партия ходимлари мурожаатимдан сўнг тез етиб келишди, — дейди талаба С.Отақўзиев. — Улар билан суҳбатлашгач, партияга аъзо бўлдим.
прп
Қуйи Чирчиқ туман партия кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи” навбатдаги чақирувни қабул қилди. Улар тумандаги “Йилқичи” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Шаҳзод Марипжоновнинг хонадонида бўлишди.
— Сиёсий партиялар фаолиятини кузатиб бораман, — дейди Ш.Марипжонов. — Анчадан бери қайси сиёсий партияга аъзо бўлсам экан, деб ўйлаб юрардим. Ҳар бир партиянинг ғоялари ва ундаги илгари сурилган устувор вазифалар билан яқиндан танишиб чиқдим. “Адолат” социал-демократик партиясининг мақсади ва ғояларидан кўнглим тўлди.
прп
Шофиркон туман партия кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”га бир кунда ўнта чақирув келиб тушганлиги қувонарлидир.
Масалан, Шофиркон туман мактабгача таълим бўлими томонидан келиб тушган чақирув партия ходимларининг фаоллигини оширди. Натижада мазкур муассаса ходимларидан олти нафари партия аъзоси бўлди.
Шофиркон туман Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашида эса ушбу ташкилотнинг тўрт нафар ходимига партияга аъзолик билети топширилди.
Ҳудудлардан шу мазмунда келаётган хабарлар “Партия патронажи” лойиҳаси партия сафлари кенгайишига амалий ҳисса қўшаётганини кўрсатмоқда.
Дурдона АЛИМОВА,
лойиҳа координатори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Яқинда денгиз протести, деган атамага дуч келдим. Шу ҳақда тўлиқ маълумот берсангиз?...
01 янв 1970
Юртимизда барча соҳалар қатори таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан Қорақалпоғистон аҳли ҳам манфаатдор ва мамнун эканини аҳоли билан ...
01 янв 1970
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги республикамизда кенг нишонлан...
01 янв 1970
— Келажакда ҳуқуқшунос бўлмоқчиман. Менга суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берсангиз?...