Биологик фаол қўшимчалар юртимизда ҳам ишлаб чиқариладими?

/
Аёл — оилавий ҳаёт иморатининг асосий устунларидан бири. Хотин-қизларнинг соғлиғини асраб-авайлаш оилани мустаҳкамлашга, фарзандларимизнинг соғлом ўсишига хизмат қилади. Бу эса турли касалликлар профилактикасини талаб даражасида ташкил этиш билан боғлиқ жараён саналади.
Кўпчиликка маълумки, ҳозирги кунда аёллар ўртасида кўкрак ва бачадон бўйни саратони касаллиги кўп учраяпти. Табиийки, касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Айниқса, бу фикрни саратон касаллигига нисбатан айтганда унинг нечоғлик аҳамиятга эгалигини изоҳлашга ҳожат йўқ.
Шуларни назарда тутиб, партиямизнинг янги Сайловолди дастурида маҳаллий хом-ашёлар асосида саратон касаллигининг олдини олувчи биологик фаол қўшимчалар ишлаб чикаришни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифалар белгиланишини ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда.
Чунки чет элда ишлаб чиқарилган биологик фаол қўшимчалар импорт маҳсулот сифатида дорихоналарда қиммат нархларда (бир флакони 250-400 минг сўм атрофида) сотилмоқда. Доривор ўсимликларга бой юртимизда бу турдаги биологик фаол қўшимчалар ўз корхоналаримизда сифатли, ҳамёнбоп қилиб ишлаб чиқарилса бўлади-ку. Бу эса нафақат аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, балки янги иш ўринлари яратиш, ҳудуднинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.
Дилдора ИСКАНДАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Урганч туман кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВНИНГ ХОТИРАСИНИ АБАДИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА...
01 янв 1970
Бугунги шиддатли глобаллашув даврида ғоялар, ахборотлар кураши инсоният тақдирига дахлдор курашлар сифатида намоён бўлмоқда....
01 янв 1970
Фарзандим 2016 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган. Бугунги кунда хусусий корхонада ишламоқда....
01 янв 1970
Биз ишлаб чиқариш цехини қурмоқчимиз. Айтинг-чи, ушбу операцияга қандай тартибда қўшилган қиймат солиғи солинади?...