Агрономсиз юқори ҳосил олиб бўладими?

/
Аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиши оила иқтисоди учун муҳим саналади. Аммо экин экиш ва уни парваришлаш борасида ҳамма ҳам бирдек билим ва тажрибага эга эмаслиги аён. Бизнингча, Сайловолди дастуримиз лойиҳасида қишлоқ ва шаҳар аҳолисининг томорқа хўжалиги бўйича бирдек билимга эга бўлишини таъминлаш масаласи ҳам ўрин олиши лозим. Хўш, бу мақсадга қандай эришилади?
Ушбу масъулиятли вазифани ҳар бир овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ҳосилот (агроном) штатларини жорий этиш орқали амалга ошириш мумкин.
Бунда, аввало, аҳолига деҳқончилик ва боғдорчилик бўйича бепул маслаҳатлар бериш орқали сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, хонадонларда фуқароларнинг томорқадан самарали фойдаланишига кўмаклашиш мумкин. Иккинчидан, аграр соҳада ОТМ битирувчиларини иш билан таъминлаш имкони ортади.
Агар ҳар бир маҳалланинг ўз ҳосилоти бўлса, улар деҳқончилик ва боғдорчилик бўйича томорқа эгаларига зарур маслаҳатлар бериб, тарғибот ишларини олиб борадилар. Хонадонма-хонадон юриб, турли экинлар, мевали ва манзарали дарахтлар, гул экиш, парваришлаш, ўсимликларнинг зараркунандаларига қарши курашиш борасида ўз тавсияларини беришади.
Буларнинг барчаси аҳолининг турмуш фаровонлиги ортиши, бозорларимиз тўкинлигига, шу билан бирга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти кўламининг ошишига ҳам хизмат қилади.
Ривож ОТАРБАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳавога кўтарилган учоқ тушга яқин Тошкентга қўнди. Самолёт бортидан тушган йўловчилар бирин-кетин божхона назоратидан ўта бошлашди....
01 янв 1970
Наманганда “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир йўналиш бўйича айтаётган фикрлари, олдимизга қўяётган вазифа ва мақсадлари бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётг...
01 янв 1970
Техника ва технология тараққий этган ҳозирги даврда шаҳримиз кўчаларини, автомагистраль йўлларни замонавий русумдаги транспорт воситаларисиз тасавв...