Йўналишли такси қатнови йўлга қўйилди

/
Электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топишда бошланғич партия ташкилотларининг алоҳида ўрни бор.
— Партиянинг қуйи бўғинлари фаолиятини янада кучайтириш ҳамиша ташкилот фаолларининг диққат марказида, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман кенгаши раиси Хонбуви Ҳайитова. — Партия депутатлари БПТ аъзолари билан ҳамжиҳатликда ишлаши ижобий натижалар бераяпти.

Тумандаги “MIRAJ TRANS” МЧЖ қошида фаолият юритаётган БПТ қирқ нафарга яқин сафдошимизни ўзида бирлаштирган. Мазкур БПТ аъзолари аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, учрашувда кўтарилган муаммолар ҳал этилишида ташаббус кўрсатмоқда.
Жумладан, “Болтали” маҳалласининг “Тошкент” кўчасидаги ички йўл таъмирталаб экани аниқлангач, бошланғич партия ташкилоти раиси Феруз Тўраев ҳомий топиш, йўлни обод этиш мақсадида ҳаракатга киришди. Эзгу саъй-ҳаракат ижобий самара берди, ҳомийлар кўмагида ушбу кўчада дастлабки таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди.
Чархин қўрғони ҳудудидаги “Самарқанд” шоҳкўчаси энг серқатнов кўчалардан бири ҳисобланади. Шу ҳудудда яшовчи аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар чоғида кўчанинг ички йўлларга туташ икки чорраҳасига светофор ўрнатиш зарурлигини баён этишди. БПТ фаоллари мутасадди идора билан ҳамкорликда иш олиб борди ва “Самарқанд” шоҳкўчасидаги икки чорраҳага светофор ўрнатилди.
Одамларнинг узоғини яқин қилиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида БПТ ташаббуси билан яна бир хайрли иш амалга оширилди. Яъни Жума шаҳридан Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғонига қадар қатновчи 227-йўналишда қатнайдиган таксилар қатнови йўлга қўйилди.
Партиямизнинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг май ойида 4 нафар коллеж битирувчиси БПТ фаоллари кўмагида автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи сифатида ишга жойлашди.
Таъкидлаш жоизки, “Мирзо Улуғбек”, “Болтали”, “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган фуқаролар, ёши улуғ нуронийлар, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга ёрдам бериш ҳам БПТ аъзоларининг хайрли ишларидан саналади.
Лола САЙИДОВА,
Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби  

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган анъанавий “Адолат билимдон...
01 янв 1970
Атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳар биримизнинг муқаддас конституциявий бурчимиз саналади. ...
01 янв 1970
Наримон Умаровнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили, навбатдаги учрашувни Янгиқўрғон тумани сайловчилари билан ўтказди....
01 янв 1970
Жамиятимизнинг барча жабҳалари қаторида сиёсий партиялар фаолиятини ҳам оммавий ахборот воситаларининг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. ...