Матбуот котибининг масъулияти

/
Журналистика соҳаси вакили доим фаол бўлиши билан бирга ҳар бир янгиликни тез илғай олиши, воқеликни холис ёритиши зарур. Бугунги кунда ушбу соҳа фаолиятида турли идора ва ташкилотларнинг матбуот хизмати ходимлари ҳам ўз ўрнига эга бўлмоқда. Хусусан, сиёсий партиямизнинг ҳудудий кенгашларида фаолият юритаётган матбуот котиблари юртимизнинг шаҳар ва туманларида аҳоли ўртасида партиянинг мавқеи, обрў-эътибори ортишида муҳим ўрин тутади.
Моҳигул Абдуллаева вилоят партия кенгашининг ана шундай масъулиятли лавозимида иш бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Аммо уч йил ичида у масъулиятни чуқур англаши, ҳозиржавоблиги, шу билан бирга, партия ходимига хос қатъияти билан кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлди.
Унинг фикрида журналистга хос ҳақиқат, ўзига талабчанлик ҳисси яққол сезилиб туради. Матбуот котибининг ўз ишига виждонан ёндашиб, адолат мезонига риоя қилиши ҳам ташкилотга мурожаат этган фуқароларда илиқ фикр уйғотади. Зеро, матбуот хизмати партия ва аҳоли ҳамда кенг жамоатчиликни боғловчи кўприк вазифасини ўтайди.
Моҳигул одамларнинг дарду ташвишларини дилдан кечириб, партия фаоллари ва депутатлар билан биргаликда маҳаллаларда уйма-уй юриб, фидойиларча ишлашга интилади. Ҳар бир мавзуни ҳаққоний ёритиш, фуқароларга аниқ маълумот тақдим қилиш М.Абдуллаева касб фаолиятининг муҳим жиҳатига айланган. Мавзуни ҳаққоний ёритиш аҳолини ўйлантираётган муаммолар ҳал бўлишига ёрдам бериши тайин, бу борада матбуот котиби фаолиятидан кўплаб мисолларни келтириб ўтиш мумкин.
Албатта, оммавий ахборот воситаси жамият тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқараши, сиёсий савияси шаклланишида асосий воситалардан бири бўлиб келмоқда. Партия томонидан ташкил этиладиган ҳар бир тадбирнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши орқали ҳам аҳолининг сиёсий қарашлари ривожланади. Фаол ва ташаббускорлар сони кўпаяди. Сиёсий етуклик сари интилиш юзага келади. Айни шу жараёнда вилоят партия кенгашининг матбуот котиби ҳал қилувчи ўрин тутади, десак муболаға қилмаймиз. Меҳнат жамоасида барча ҳамжиҳат бўлиб, содда қилиб айтганда, бир ёқадан бош чиқариб ишлашида матбуот котиби мувофиқлаштирувчи кадр сифатида ҳам намоён бўлади. Бу хислатларнинг барчаси матбуот котибида мужассам бўлиши жуда зарур, албатта.
Шу боис М.Абдуллаева профессионал маҳорати ва амалий кўникмаларни янада оширишга, ўқиб-изланишга, ҳамкасбларининг тажрибаларини ўрганишга интилади. Марказий ва маҳаллий нашрлар, радио, телевидение, интернет сайтлари имкониятларидан унумли фойдаланиш билан ҳудудда сафдошларимиз ва хайрихоҳларимиз сони кўпайишига, партия мавқеи мустаҳкамланишига ҳисса қўшаётган жонкуяр ходимимиз Моҳигул Абдуллаева ва партиямизнинг ҳудудий кенгашларида фаолият юритаётган барча матбуот котибларини касб байрами билан қутлаймиз. Уларнинг партиявий, ижодий ишларида ютуқлар тилаб қоламиз.
Мақсуд ҲАМИДОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят кенгаши раиси 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мустақиллик неъмати боис юртимизнинг ҳар бир гўшаси кундан-кунга чирой очмоқда. ...
01 янв 1970
Паркент тумани, Сўқоқ қишлоғи, “Сойлоқ” маҳалла фуқароларидан халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоатчилик назорати ...
01 янв 1970
Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари, ёшларни талабаликка ва мустақил ҳаётга тайёрлайдиган ўқув даргоҳлари саналади. ...
01 янв 1970
Балки кимдир: “Тўй ёки маъракани қандай ўтказиш ҳар кимнинг ўз иши. Қийналса, ўзи қийналади, ўзига жабр, бизга нима?” дейиши мумкин.&nb...