Журналистлар беллашди

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистлар ўртасида сузиш мусобақаси ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг беш ташаббуси ижросини таъминлаш ҳамда спортнинг барча турларига оммани кенг жалб қилиш мақсадига қаратилган мазкур тадбир Тошкент шаҳар сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари ҳамда матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мусобақанинг очилиш маросимида таъкидланганидек, мамлакатимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги спортчиларимиз эришаётган кўплаб ютуқларда ўз ифодасини топмоқда. Улар орасида ёшлар сони ортаётгани қувонарлидир. Шунингдек, тадбирда сув спорти инсон саломатлигига ижобий таъсир қилиши, жойларда фуқаролар ушбу спорт тури билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратилганлиги ҳақида ҳам сўз юритилди.
Дастлаб профессионал сузувчилар томонидан мусобақа иштирокчилари учун маҳорат дарслари ўтказилди. Шундан сўнг бошланган қизғин баҳсларда радио, телевидение, матбуот ва турли интернет сайтларида ижод қилаётган ҳамкасбларимиз ўзаро беллашдилар.
Мусобақада 30 нафарга яқин ижодий ходимлар “Эркин усулда сузиш”, “Копток билан сузиш”, “Пуфакчалар билан сузиш” машқлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Айниқса, беллашув давомида “Ёшлар”, “Ўзбекистон 24” радиоканаллари, “Адолат”, “Маҳалла” газеталари, Хabar.uz сайтлари вакиллари фаоллик кўрсатишди.
— Партия ташаббуси билан ўтказилган сузиш мусобақаси биз учун ўзига хос янгилик бўлди, — дейди ЎзА мухбири Абдулазиз Мусаев. — Бир қатор марафонларда қатнашгандим, ушбу мусобақада эса илк бор иштирок этдим. Қизиқарли беллашув ҳамкасбларимизга манзур бўлди.
Якуний натижаларга кўра, “Ёшлар” радиоканали жамоаси 1-ўринни қўлга киритди, “Ўзбекистон 24” радиоканали 2-ўрин, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси жамоаси 3-ўринга сазовор бўлишди.
ўолиб жамоаларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг мақсад ва вазифалари, ғояларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ журналистлар Тошкент шаҳар партия кенгаши томонидан тақдирланди. Уларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Айни шу тарзда ёндашув халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг депутатлик гуруҳи фаолияти учун асосий мез...
01 янв 1970
Сирдарё туманидаги “Интилиш” маҳалласида ишчи гуруҳ аъзолари фуқаролар билан суҳбатлашдилар, мулоқот чоғида сайловчилар ўртага ташлаган...
01 янв 1970
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар биз — маҳаллий Кенгаш депутатларидан чуқур масъулият, сайловчилар билан ишлашда янгича ёндашув...
01 янв 1970
“Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ўқув-семинар ў...