Янги зиё маскани китобхонларга туҳфа

/
Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида Тошкент вилоятида қурилиб, фойдаланишга топширилган кутубхоналар сони яна биттага кўпайди.
Олмалиқ шаҳридаги “Увайсий” маҳалласида замонавий электрон кутубхонанинг очилишига бағишланган тадбирда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон “Адолат” СДП Олмалиқ шаҳар кенгаши ходимлари ҳамда китобсевар ёшлар, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Шаҳар прокурори сектори ҳудудида сектор раҳбарияти ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Олмалиқ шаҳар кенгаши ташаббуси билан қисқа вақтда бунёд этилган кўркам ва замонавий бинода 3000 дан зиёд бадиий адабиётлар ва интернет кутубхона мавжуд. Кутубхона таркибида китоб дўкони ҳам иш бошлади. Интернет кутубхонада бир вақтнинг ўзида 50 нафар ўқувчига хизмат кўрсатилмоқда.
Тадбиркор Улуғбек Нишонбаев томонидан кутубхона ҳудудида фойдаланилмай ётган қаровсиз майдон ободонлаштирилиб, гулзорга айлантирилиб, очиқ табиат қўйнида китоб мутолаа қилувчилар учун ўриндиқлар қўйилди.
Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Ўктамжон Каримов бу каби масканларни шаҳардаги бошқа секторлар ҳудудида ҳам барпо қилиш режалаштирилаётганини алоҳида таъкидлади. Юртбошимизнинг беш ташаббуси ижроси хусусида халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зарифа Эралиева сўз юритди.
Тадбир якунида партиядошларимиз келгусида “Увайсий” маҳалласи фаоллари билан ҳамкорликда китобхонлик танлови ўтказишни режалаштириб олишди.
Фотима САТТОРОВА,
Тошкент вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун ижроси ҳолатини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди....
01 янв 1970
“Урганчтрансгаз” шўъба корхонасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан учрашув бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Наманган вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари кў...
01 янв 1970
Бешариқ туман ҳокимлиги томонидан халқ билан янада яқинроқ ва тўлақонли мулоқот қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда. ...