Янги корхонада ёшлар ишли бўлишди

/
Ёшлар бандлигини таъминлашда ташаббускорларни қўллаб-қувватлашнинг ҳаётий аҳамияти бор. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари, депутатлари бу борада фуқароларга кўмакдош бўлмоқда.
Янги корхонамиз жорий йилда Гурлан туман партия кенгаши, депутат Қурбоной Холбоева ҳамда туман хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли ташкил этилди. “Агробанк”нинг туман филиалидан “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури асосидаги 7 фоизлик кредит олиб, қандолат цехи очишга эришдим. Натижада маҳалламизда иш излаётган 9 нафар ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
“Иззатжон Назаров” оилавий корхонамизда нон ва нон маҳсулотлари ҳамда ширинликлар тайёрланмоқда. Пишириқларни харидорларга тез етказиш мақсадида алоҳида дўкон ҳам ташкил этдик. Шу билан бирга, фуқароларнинг буюртмалари асосида маҳсулотлар тайёрлаяпмиз.
Қувонарлиси, иш бошлаганимизга кўп вақт ўтмасданоқ пишириқларимизнинг бозори чаққон бўла бошлади. Туманимиздаги деҳқон бозорида, дўконларда қўли ширин ишчиларимиз пиширган қандолат ва нон маҳсулотлари харидоргирлиги билан ўз ўрнига эга бўлиб улгурди. Даромад ҳам шунга яраша, кундан-кунга оилавий иқтисодимиз ўсиб, ўн нафар ишчи-ходимнинг ҳам турмуш шароити яхшиланишига эришдик.
Яқинда фаолиятимизни такомиллаштириш мақсадида партия фаолларининг кўмаги билан банк муассасасидан яна 30 миллион сўм кредит олиб, замонавий технологияларни харид қилдик. Оилавий корхонамизнинг моддий-техник базаси, иш шароитлари яхшиланди. Бу эса маҳсулот тайёрлашда сифат ва тезкорликни таъминлашда муҳим омил саналади. Оилалар фаровонлигига кўмаклашиш, ҳалол меҳнат билан элга хизмат қилишга нима етсин...
Муҳайё МАТКАРИМОВА,
“Иззатжон Назаров” оилавий корхонаси раҳбари 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва хотин-қизларнинг банк хизматларидан фойдаланишларини янада кенгайтиришга қаратилган навбатдаги семинарлар ташки...
01 янв 1970
Тоза табиатни асраш, атроф-муҳитга эътиборли бўлиш, ободонлаштириш ишларини кенгайтириш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, самарали фойдаланиш бугун...
01 янв 1970
Андижон вилоятида зукколиги ва билимдонлиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. ...
01 янв 1970
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида соҳани модернизациялаш, замонавий техника ва технол...