Технологиялар тараққиёт учун юксак билим бўлиши зарур

/
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этишга “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳам ҳисса қўшишга интилмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши ва Гулистон давлат университети ҳамкорлигида “Учинчи ташаббус: аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида тадбир ўтказилди.
Партия фаоллари, депутатлар, ёш сафдошларимиз, университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этган мазкур тадбирда ҳаётбахш бешта ташаббуснинг муҳим жиҳатлари ва аҳамияти ҳақида сўз борди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Салоҳиддин Элмуродов бугунги кунда ахборот технологияларининг ҳаётимизда тутган ўрни, уларга доир замонавий билим ҳамда кўникмаларни пухта эгаллаш, бу борада ёшларга яратилган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, ҳозирда бирор-бир соҳа тараққиётини, оддий турмуш тарзимизни ҳам ахборот технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу борадаги билимларни ҳар бир касб эгаси ўрганиши ва қўллай олиши зарур. Айниқса, ахборот технологияларининг кундан-кунга янгиланиб бориш хусусияти билим ва кўникмаларни ҳам шунга мутаносиб равишда мустаҳкамлаб боришни талаб этади. Шу билан бирга, интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ҳам муҳим вазифалардан саналади.
Тадбир давомида талабалар иштирокида мавзуга доир ўтказилган савол-жавоблар ёшларнинг билимдонлигини, улар замон билан ҳамнафас бўлиб, ахборот технологияларини қунт билан ўрганишга ҳаракат қилаётганини кўрсатди. Фаол иштирок этган талабалар партия вакиллари томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳаллий ҳокимият вакиллик органларида фаолият юритаётган депутатларнинг масъулияти яна ҳам ортди.&n...
01 янв 1970
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, қабул қилинган Сайлов кодекси сайловларимизнинг демократик принциплар асосида ўтишига тўла им...
01 янв 1970
Чироқчи туманидаги “Умакай” қишлоғида ўн тўрт ярим мингдан зиёд аҳоли яшайди. Албатта, катта ҳудуддаги ҳар бир қишлоқнинг ўзига яраша қ...
01 янв 1970
Инсон дунёқарашининг шаклланиши, билимга қизиқиши болаликдан бошланади.