Йўллар равон бўлса вақтингиз беҳуда кетмайди

/
Ҳудудларда маҳаллий Кенгаш депутатларига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар партия депутатларига аҳолининг ишончи ортаётганини кўрсатади.
Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳига “Арабхона” кўчасидаги хонадонда яшовчи фуқаро Дилноза Айдарова жигар циррози билан касалланганлиги, уни даволаш учун моддий кўмакка муҳтож эканлиги ҳақида беморнинг онаси мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат асосида Жобир Ҳакимов шаҳар тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови киритгач, шаҳар касаба уюшмаси федерацияси томонидан Д.Айдарова вилоят касалхонасида даволаниши учун 600 минг сўм, Тошкент шаҳридаги шифохонада даволаниши мақсадида эса 3 миллион 400 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.

Партия депутатларига шаҳардаги “Беруний” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар “Истироҳат”, “ўиждувон” кўчаларида тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмаганини билдиришди. Жобир Ҳакимов шаҳар ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови юборгач, мутасаддилар мазкур муаммони жойида ўрганишди ҳамда кўчаларга тунги чироқ ўрнатиш вазифаси 2019 йилги манзилли дастурга киритилди.
Шунингдек, “Мустақиллик” МФЙда яшовчи фуқаролар “Бирдамлик” кўчасида тунги ёритиш чироқлари таъмирталаб ҳолатда эканини баён этишди. Ушбу муаммо ҳам депутатлик гуруҳи аъзоларининг ташаббуси билан ечим топди ва тунги чироқлар янгиланди.
— Депутатлар муаммони маҳалла аҳли манфаатларидан келиб чиқиб, ўз вақтида ҳал этиб беришга ҳаракат қилишади, — дейди “Мустақиллик” МФЙ мутахассиси Манзура Аҳмедова. — Масалан, кўчада чироқлар ишламаётганлиги ноқулайлик пайдо қилаётган эди. Муаммо бартараф этилиб, йўлларимиз чароғон бўлди.
Ҳар бир куннинг ўз юмуши бор, дейдилар. Тирикчилик, рўзғор ташвиши, ишхонада зиммадаги вазифаларни беками кўст уддалаш — буларнинг барчаси вақтдан унумли фойдаланишни талаб этади. Очиғини айтганда, йўл носозлиги, автобус кечикиб келиши каби ноқулайликлар ҳам вақтингиз беҳуда сарфланишига сабаб бўлади. Демак, одамларнинг ишида унум бўлиши ички йўлларнинг равонлигига ҳам боғлиқ.
Депутатлик гуруҳи аъзолари ўрганишлар давомида ҳудудда бир қатор ички йўлларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганини аниқлашди. Жумладан, депутатлар “Истиқлол” МФЙнинг “Ипак йўли” ва “Хива” кўчаларида ички йўлларни таъмирлаш масаласида шаҳар ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови билан чиқишди. Ушбу бошқарма раҳбари “Истиқлол” МФЙ ҳудудини обод этиш 2019 йилги “Обод маҳалла” дастурига киритилганлиги, ички йўлларни йил давомида асфальтлаш белгиланганини маълум қилди.
Партия фаолларининг таъкидлашича, очиқ мулоқотлар аҳоли билан яқин алоқада ишлаш муҳитини яратади. Фуқаролар ўз муаммоларини депутатлар билан бемалол бўлиша олади. Бу бўлишиш мавжуд муаммолардан хабардор бўлишгина эмас, уларни аниқ ҳал этишга кўмаклашиш учун ҳам зарурдир.

Нодир МЎМИНОВА,
халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан сиёсий форум бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ўқув-семинар ўтказилди....
01 янв 1970
Ишчи гуруҳ ўрганишларида МФЙ учун қурилиши мўлжалланган янги бино эътиборсиз қолиб, ташландиқ жойга айланиб бораётгани маълум бўлди. ...
01 янв 1970
1-мактабгача таълим муассасаси Чортоқ туманида тизимдаги йирик таълим маскани ҳисобланади. ...