Сафдошимиз — “Мўътабар аёл” нишони соҳиби

/
Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жамият ва давлат ҳаётида фаоллик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган ва ибратли фаолият олиб бораётган ҳотин-қизларга бериладиган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган эди.
Жорий йил Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида бир гуруҳ опа-сингилларимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига сазовор бўлишди. Улар орасида халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси партия кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Улбосин Сейтжанова ҳам бор.
35 йиллик илмий-педагогик тажрибага эга устоз У.Сейтжанова бугунги кунда Нукус давлат педагогика институти мактабгача ва бошланғич таълим факультети декани вазифасида ишлаб, соҳадаги ислоҳотларни таълим даргоҳи фаолиятига татбиқ этишда фидойилик кўрсатиб келмоқда.
Биз педагогика фанлари номзоди, партиямиз фаоли Улбосин Сейтжановани ушбу юксак нишон билан қутлаб, келгуси фаолиятида катта ютуқлар тилаб қоламиз.
Ривож ОТАРБАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳудудларда ечимини кутаётган муаммолар, барча даражадаги ташкилот раҳбар ва ходимлари ҳамда депутатларнинг диққат марказида бўлмоқда....
01 янв 1970
ЎзМТДП фракцияси аъзолари таклиф этилаётган қонуннинг кучга кириш муддати 12 ой этиб белгиланганига эътироз билдириб, ушбу муддатни 6 ой этиб белги...
01 янв 1970
Даставвал шу йилнинг 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими биносида рўй берган воқеа тафсилотини яна бир карра қисқача эслатиб ўтамиз....
01 янв 1970
Ўзбекистон Япония билан самимий дўстлик алоқаларини, стратегик шериклик ва ҳамкорликни юксак қадрлайди....