«Эзгулик патрули» сайёҳлар хизматида

/
Бугунги кунда мамлакатимизда туризм соҳаси ривожланмоқда. Инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши кундан-кунга ортиб бормоқда. Шундай шароитда ҳар бир одам ҳеч бўлмаганда икки — рус ва инглиз тилларини билиши заруратга айланди. Айниқса, осойишталик посбонлари учун бу ниҳоятда муҳим. Агар хориждан келган меҳмон шаҳарни билмаса ёки бирор кўнгилсизликка дуч келса, биринчи навбатда, ички ишлар органи ходимларидан ёрдам сўраши барчамизга аён.
Қашқадарё вилоятида 1 минг 311 та маданий мерос объекти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 1 минг 41 таси археология, 200 таси архитектура, 43 таси ҳайкал ва 27 таси диққатга сазовор жойлардир. Бу, ўз навбатида, ҳудуднинг туристик салоҳиятини янада ошириш ва ички туризмни ривожлантиришга катта имконият яратади.
Ички туризмни жадал қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур вазифалар изчиллик билан амалга оширилишида асосий дастуриламал бўлиб хизмат қилаяпти. Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Қашқадарёга келаётган сайёҳларнинг аксариятини Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги тарихий манзиллар қизиқтирмоқда. Аммо, вилоятда шундай масканлар борки, уларнинг тарихи ва фаолияти ҳар бир инсонни ўзига жалб этмай қолмайди. Шу мақсадда айни кунларда вилоятда ички туризмни янада ривожлантириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Шаҳрисабз шаҳрида сайёҳлик намойиши объектлари ва инфратузилмаси худудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш мақсадида “Шаҳрисабз тарихий маркази”да жойлашган мажмуаларнинг ҳар бирида видеокузатув камералари ўрнатилди. Амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар тармоқ ривожига ва сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Бундан ташқари, вилоятда “Хавфсиз туризм” концепцияси асосида ташкил этилган “Эзгулик патрули” махсус гуруҳлари сайёҳларга беминнат хизмат кўрсатаётир.
Жумладан, кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, сайёҳларга йўл-йўриқ кўрсатиш, керак бўлганда, уларга кўмаклашиш чораларининг кўрилаётгани хорижликларнинг эмин-эркин саёҳат қилишларида ўзига хос ўрин тутмоқда. “Эзгулик патрули” махсус гуруҳларига мукаммал билим ва хорижий тилларда сўзлаша оладиган фуқаролар жалб этилмоқда. Улар ИИВ томонидан тасдиқланган махсус кийим-бош билан таъминланган.
Элмурод КУЗИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси инспектори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Р.Т.нинг қўл юклари бел...
01 янв 1970
Уруш йиллари халқимизнинг маънавий қадриятлари, меҳр-оқибати, эзгу инсоний фазилатлари ва олижаноблиги яққол намоён бўлди....
01 янв 1970
Халқимиз аёлни гулга қиёслайди, садоқат-вафо тимсоли сифатида ардоқлайди. Аёл ҳам ўзининг меҳру муҳаббати, фидойилиги билан умри давомида бу қиёсла...
01 янв 1970
Кундалик ҳаётимизда содир этилаётган катта-кичик жиноятларнинг юзага келишини у ёки бу омиллар билан изоҳлаш мумкин....