Бир саволга Бир жавоб

/
— Квартира сотиб олаётганимда уй эгасига закалат бердим. Бу ҳақда нотариал тасдиқлатиш учун нотариусга борганимда, у бундай келишувни тасдиқлашдан бош тортди. Нотариуснинг ҳаракати тўғрими?
М.АКРАМОВА,
Қибрай тумани

— Фуқаролик кодексининг 311-моддасига асосан шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади.
Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак.
Нотариуслар қонун ҳужжатларига биноан нотариал шаклда тасдиқланиши мажбурий қилиб қўйилган битимларни тасдиқлайди. Томонларнинг хоҳишига кўра нотариус бошқа битимларни ҳам тасдиқлаши мумкин.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради. Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
Агар нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш тўғрисида қарор чиқармасдан нотариал ҳаракатни расмийлаштиришдан асоссиз равишда бош тортса, Адлия вазирлигининг “1-008” рақамли ишонч телефонига ёки бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.
Саволга Қибрай тумани ДНИ нотариуси Шерзод ТЎРАБЕКОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
01 янв 1970
Аёл — оилавий ҳаёт иморатининг асосий устунларидан бири. 
01 янв 1970
Жойларда қонун устуворлиги таъминланиши халқнинг ишончли вакиллари бўлган депутатларнинг муносиб фаолият олиб бориши билан ҳам белгиланади....
01 янв 1970
Фарзандим 2016 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган. Бугунги кунда хусусий корхонада ишламоқда....