ТАЪЛИМ — тараққиёт таянчи

/
Юртимизда барча соҳалар қатори таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан Қорақалпоғистон аҳли ҳам манфаатдор ва мамнун эканини аҳоли билан ўтказаётган мулоқотларимиз давомида теран англаб етмоқдамиз.
Давлатимиз раҳбарининг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ушбу янгиланишларнинг мантиқий давоми сифатида Қорақалпоғистонликлар томонидан илиқ кутиб олинди.
Ўтган йиллар давомида амалга оширилган 12 йиллик мажбурий таълим сифати ва самарадорлиги таҳлиллари шуни кўрсатдики, ўрта махсус, касб-ҳунар тизими бугунги шиддат билан ривожланаётган замон талабларига тўла жавоб бера олмаяпти ва соҳани ислоҳ қилиш зарур. Бугун барчамиз учун сир эмаски, ҳудудий жойлашуви жиҳатдан бир-биридан анча фарқ қилувчи коллежлар, айниқса, олис қишлоқларда яшовчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ иштирок этишига қийинчилик туғдиргани, ушбу ҳолат қиши ўта совуқ келадиган, кўпчилик аҳоли пунктлари қишлоқ марказидан анча олис, шимолдаги Қорақалпоқ овуллари болалари учун ҳам энг асосий муаммолардан бири бўлиб келгани бор гап.
Шунингдек, кадрлар тайёрлашда ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқларининг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб ёндашилмаганлиги ҳам битирувчиларни ишга жойлаштиришда қатор муаммоларни юзага келтирди.
Давлатимиз раҳбари томонидан соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш чоралари кўрилиб, илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибаси асосида касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш масаласи ижобий ҳал этилмоқда.
Фармонга мувофиқ мамлакатимизда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта таълим узлуксиз 11 йиллик таълим негизида амалга оширилиб, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилиши белгиланди.
Албатта, ихтиёрийлик асосида касб танлаш ҳар бир инсоннинг бутун умри давомидаги ҳаёт йўлини белгилайди. Ўзи қизиққан касби бўйича ўқувчига замон талабидан келиб чиқиб, энг асосийси, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилган ҳолда ишлашда амалий кўникмаларни эгаллашига шароит яратиш, унинг касбга бўлган меҳрини, билимини оширади.
Кадрлар тайёрлашда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари учун заруратни, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни, иш берувчи корхоналарнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда иш тутиш, ҳар бир мутахассис учун ўзи танлаган касби бўйича ишга жойлашиб, ҳаётда ўз ўрнини топиш, ҳалол меҳнат қилиш имконини беради.
Шунингдек, фармонда юртимиздаги етакчи ва хорижий таълим муассасалари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масаласига ҳам эътибор қаратилиб, инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш кўзда тутилмоқда. Касб-ҳунар таълимидаги миллий стандартларимиз талабларини халқаро таълим стандартлари таснифлагичига, халқаро малака талабларига мувофиқлаштириш, миллий малака талабларининг ривожланган мамлакатлар малака талабларига мувофиқлигини босқичма-босқич таъминлаш ва эътироф этилишига қаратилган ишларни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, узоқни кўзлаб, миллатнинг ёруғ келажагини, мамлакатнинг юксак тараққиётини, энг асосийси, фарзандларимизнинг ҳар томонлома етук инсонлар бўлиб камол топишига қаратилган эзгу мақсадлардир.
Мамлакатимиз иқтисодий қудратининг юксалишига хизмат қилишга қодир бўлган юксак малакали кадрларни таёрлаш учун, ўқув жараёнига инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни фаол қўллаб, касб-ҳунар таълими ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш асосий мақсадлардан бири саналади.
Ушбу фармон билан ташкил этилган Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси ҳамда тегишли ҳудудий ишчи гуруҳлар ўрганишлар олиб бориб, юртимизда касб-ҳунар таълими тизими тўғри ташкил этилишига, ҳар томонлома ўзини оқлайдиган таълим жараёнининг шаклланиши ва кучли интеллектуал салоҳиятга эга янги замон кадрларининг тайёрланишига ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Улбосин СЕЙТЖАНОВА,
халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари, педагогика фанлари номзоди, доцент

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жойларда ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотлар чоғида ўртага ташланган муаммоларни таҳлил қилар эканмиз, улар орасида ногиронлик аравачаси билан таъм...
01 янв 1970
Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 74 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман....
01 янв 1970
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон ташқи сиёсати учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шундай халқаро минтақавий интеграцион тузилмалардан бири Мустақил Д...
01 янв 1970
ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА...