Боғча биноси таъмирланди

/
Ҳудудларда Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари ва фаоллар аҳоли билан очиқ мулоқотлар қилиб, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатлари асосида иш олиб бормоқда. Бунда, айниқса, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш ваколатидан унумли фойдаланилмоқда.
Дўстлик туманидаги “Наврўз” ШФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биносининг капитал таъмирдан чиқарилиши ана шундай амалий ишлардан бири бўлди.
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан ҳудуддаги 16 та мактабгача таълим муассасасининг 11 тасида ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишларда тумандаги 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасасининг 1975 йилда қурилган биноси ачинарли аҳволга келиб қолганлиги маълум бўлганди. Албатта, бу ҳол мутасадди ташкилотлар эътиборидан ҳам четда қолмаган, яъни мазкур боғча биносини капитал таъмирлаш вазифаси 2019 йилнинг 2-ярмига мўлжалланган эди. Аммо бинонинг аҳволини назарда тутганда бу анча узоқ муддат эканлигини англаш қийин эмас.
Шу боис халқ депутатлари туман Кенгашининг жорий йил 24 январда бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида партия депутатлик гуруҳи аъзоси Омонгул Ҳайитова 11-сонли “Шодлик” МТМ биносининг ҳолатидан келиб чиқиб, уни таъмирлаш ишини тезлаштириш зарурлиги хусусида аниқ таклиф билдирди. Сессияда бу таклиф маъқулланиб, тез орада амалий ишга киришилди.
Ҳамма яхши нарсалар болажонларга деганларидек, боғча биноси замонавий услубда, жаҳон андозаларига мос равишда капитал таъмирланди.
— “Шодлик” боғчасида раҳбар ва тарбиячи ходимларнинг педагогик салоҳияти ва болаларга нисбатан муносабати мақтовга лойиқ бўлса-да, ушбу мактабгача таълим муассасаси биноси эскириб қолганлиги боис ўғлим Азизбекни уйимиздан 9 километр узоқликда жойлашган бошқа боғчага олиб боришга мажбур бўлар эдик, — дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Озода Саидова. — Эндиликда эса бу оворагарчиликка ҳожат қолмади. Чунки ўз маҳалламиздаги замонавий боғчада барча шарт-шароитлар муҳайё этилди.
— Ҳар қайси ота-она ўз фарзандини барча қулайликларга эга, замонавий талабларга жавоб бера оладиган боғчада тарбияланишини хоҳлайди, — дейди 11-сонли “Шодлик” МТМ мудири Зайнаб Алиқулова. —Боғчамиз 90 нафар болага мўлжалланган бўлса-да, таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги учун 57 нафар кичкинтой тарбияланаётган эди. Боғча биноси капитал таъмирланганидан сўнг тарбияланувчиларимиз сони 100 нафардан ортди.
Ота-оналарнинг таъкидлашича, ҳозирда ушбу замонавий боғча маҳалланинг ҳам кўркига кўрк қўшиб турибди.
Достон ЗОКИРОВ,
Жиззах вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ёш спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда эришган ютуқлари ҳақида ўқиб-эшитиб, ғурурланамиз. ...
01 янв 1970
Мамлакатимиз ўз мустақил тараққиётининг йигирма олтинчи йилига қадам қўйди. 
01 янв 1970
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам аҳоли орасида бўлиб, жойларда аниқланган ижтимоий муаммоларга мутасадди ташки...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида видеоко...