Балиқчилик ривожланмоқда

/
Самарқанд вилоятида кўп тармоқли фермер хўжаликлари базасида қорамолчилик, паррандачилик, асаларичилик билан бир қаторда балиқчиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда ташкил этилган “Вилоят балиқ саноат” уюшмаси фермерларга соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, энг яхши тажрибаларни оммалаштирган ҳолда балиқ етиштиришнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини яхшилашга яқиндан кўмаклашмоқда.
Самарқанд туманидаги “Оқ Амур балиқлари” фермер хўжалиги уюшма таркибида намунали фаолият юритаётган жамоалардан бири. Бу ерда вилоят фермерлари учун ҳар йили 1 миллион донадан ортиқ балиқ чавоқлари етказиб берилмоқда. Балиқнинг оқ амур, оқ дўнгпешона, зоғора балиқ сингари турлари сунъий ҳовузларда интенсив усулда етиштирилиб, талабгорларга арзон нархларда етказиб берилаётгани бозорларга чиқарилаётган маҳсулот таннархини арзонлаштириш имконини бермоқда.
Фақат шу йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида вилоятдаги ўнлаб фермер хўжаликларига 50 тоннага яқин балиқ чавоқлари етказиб берилди. Шу билан бир қаторда ички бозорга 138 тонна парҳез маҳсулот сотувга чиқарилди. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 400 тоннага етказиш мўлжалланган.
— Барча турдаги балиқлардан етиштириш ҳисобига йил якунида 4 миллиард сўм даромад олишни режалаштирганмиз, — дейди жамоа раҳбари Илҳом Ҳалимов. — Муҳими, хўжалигимизда ҳар бир ишни аниқ ҳисоб-китоб, мутахассислар тавсиясига асосланиб олиб бораётганимиз, омухта ем ва бошқа зарурий хомашёни шу ернинг ўзида тайёрлаётганимиз, иш жараёнида вақт ва харажатларни қисқартиришга эришаётганимиз ўз ижобий самарасини бермоқда. Айни кунларда сунъий ҳовузларимизда тез вояга етадиган янги тур балиқларни урчитиш, кўпайтириш чораларини кўраяпмиз.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғузор туман кенгаши фаоллари ҳам маҳаллаларда бўлиб, муаммо ва камчиликларни жойида ҳал этишга интилмоқдалар....
01 янв 1970
Ривожланган корхоналар фаолияти ҳақида сўз юритилганда кўпинча хорижий давлатлардан келтирилган ускуналар юқори натижаларга эришишда омил бўлаётган...
01 янв 1970
Термиз туман адлия бўлими томонидан Термиз туманида фаолият юритаётган “Шерали полвон Қобилжон ўғли” хусусий фирмаси бошлиғи Қ.Убаев АТ...
01 янв 1970
Анор азалдан минг дардга даво, инсон саломатлиги учун бебаҳо неъмат ҳисобланади, — дейди Ориф Худойбердиев....