Тадбиркорга 223 миллион сўм ундириб берилди

/
Яқинда Фарғона вилоят партия кенгашига фуқаролардан бири йўллаган миннатдорлик хати келиб тушди.
Унда шундай жумлалар бор: “Тадбиркорлик фаолиятим тўхтатиб қўйилгани учун ишимни давом эттириш мақсадида мурожаат қилмаган ташкилот қолмади ҳисоб. Натижадан дарак бўлмади. Маҳалламизга аҳоли мурожаатларини ўрганиш учун келган Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўқон шаҳар кенгаши ходимлари, депутат Марифжон Холдаров арзимни тинглаб, менга ёрдам берди. Ниҳоят, менга етказилган моддий зарар тўлиқ қайтарилди. Эндиликда тадбиркорликни янада кенгайтириб, шаҳарда замонавий маиший хизмат кўрсатишни ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Партия ходимлари ва депутатларига миннатдорлик билдираман...”

Хат муаллифи Қўқон шаҳар, Сарбоз кўчаси 45-уйда истиқомат қилувчи Зафар Турсунов бўлиб, у узоқ йиллардан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб, аҳолига хизмат кўрсатиб келган. Бундан етти йил илгари шаҳарда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани боис Қўқон шаҳар ҳокимлиги топшириғи билан унинг турар жойи ёнида барпо этилган аҳоли умумий овқатланиш шохобчаси бузилган, аммо унга етказилган моддий зарар қопланмаган. Фуқаро ҳам уй-жойидан, ҳам рўзғорини тебратиб турган ишидан айрилган. Вазият шаҳар ҳокимлигидаги мансабдор шахслар билан бир неча бор судлашишгача бориб етди. Ижро этилмаган суд қарорлари фуқаро қўлида катта хатжилдга айланди...
Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳар партия кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳнинг “Сарбоз” маҳалласида сайловчилар билан бўлган очиқ мулоқот куни фуқаро З.Турсуновнинг мурожаати ҳам қайд этилди. Мазкур масалани атрофлича ўрганиб чиққан депутат Марифжон Холдоров шаҳар молия бўлими бошлиғи номига депутатлик сўрови киритди ва ижро назоратга олинди. Депутатлик сўрови ижобий ҳал этилиб, тез орада фуқаро З.Турсуновга етказилган моддий зарар — 223 000 000 сўм ундириб берилди. Айни кунларда Зафар аканинг қувончи чексиз, тадбиркор севимли ишини қайта бошлашга бел боғлаган.
Қонун устувор бўлган жамиятда адолат барқарор бўлиши табиий ҳол саналади. Қонуний ваколатларидан унумли фойдаланиб, аҳоли муаммоларини ҳал этаётган партия депутатлари юртимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун, деган тамойилга амал қилинишини таъминлашда ҳисса қўшаверадилар.
Комила ИСРАИЛОВА,
Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқимизнинг қўлга киритган энг муҳим бойлиги бу, юртимиздаги тинчлик, осойишталик, фаровонлик, миллатлараро тотувлик десак, асло муболаға бўлмайди...
01 янв 1970
Кейинги йилларда республикамизда  аҳолини  тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги у...
01 янв 1970
Бугунги глобаллашув жараёнида, мамлакатлар ва минтақалараро интеграция кучайган, чегаралар шаффофлашган даврда ҳеч бир давлат, алоҳида олинган ҳуду...
01 янв 1970
Юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда....