ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА

/
— Бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов тўлиқ тўланган бўлса-да фуқаро хизматга яроқсиз деб топилса, тўланган пулни қайтариб олса бўладими? Бунинг тартиби қандай?
С.Авазов, Навоий шаҳри

— Қонунчиликка мувофиқ, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда қайтариб берилади.
Бунда ушбу шахс ТМЭК хулосаси ва махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.
Мудофаа ишлари бўлими, мудофаа ишлари бошқармасидан махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг (пул маблағи келиб тушиши билан боғлиқ таомиллар 9 иш кунида амалга оширилади) уч кун муддатда пул маблағларини қандай тартибда тўланган бўлса, шу шаклда қайтариб беради (нақд тўлаган бўлса, нақд шаклда, пул ўтказилган бўлса, пул маблағлари тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади).
— I гуруҳ ногирониман, университетдан ҳайдалган эдим, энди қайта тикламоқчиман, бюджет асосида ўқишга кирганман, тўлов-контракт асосида ўқийсан дейишяпти, қайта бюджетга тиклашим мумкинми?
С.Дилшод ўғли, Косон тумани

— Ҳа, мумкин. Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар ўқишга давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.
Саволларга Тошкент шаҳар Сергели туман адлия бўлими масъул ходимлари Абдураҳмон БЕГМАТОВ ва Адҳам ИСОҚОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этмо...
01 янв 1970
Мен хусусий корхонага мутахассис бўлиб ишга кирмоқчиман. Корхона раҳбари иш вақти ва дам олиш вақтини ўзи мустақил белгилашини айтмоқда....
01 янв 1970
Бугун Ўзбекистоннинг халқаро майдонда олиб бораётган прогрессив ташқи сиёсатини “тинчлик” ва “ҳамкорлик” сўзларида мужассам...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғилишида “Геодезия ва к...