ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА

/
— Тадбиркорман, баъзан фискал хотирали назорат-касса машинаси техник жиҳатдан вақтинча носоз бўлиб қолиши мумкин. Шунда тадбиркор сифатида нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишим мумкинми?
А.Худойбердиев, Гулистон шаҳри
— Солиқ кодексига асосан фискал хотирали назорат-касса машинаси техник жиҳатдан вақтинча носоз бўлган ёки электр энергияси бўлмаган тақдирда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишни харидорларга квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган, қатъий ҳисобдаги ҳужжатларни бериш орқали амалга оширишга йўл қўйилади.
— Қизим ногирон болани фарзандликка олган. Бундай шахсларга қўшимча дам олиш вақти белгиланганми?
Л.Норова, Зарафшон шаҳри
— Ҳа, белгиланган. Ногирон болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.
— Университетда 4-босқич талабасиман, мактабда дарс беришим мумкинми?
Д.Одилова, Шаҳрихон тумани
— Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига асосан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига кўра, олий таълим муассасасининг 4-босқичида ўқиётган шахслар педагогик фаолияти билан шуғулланиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
— Ҳеч қаерда ишламаган шахслар ҳам пенсияга чиқиши мумкинми. Унда неча ёшдан чиқиши керак?
А.Нуриев, Фарғона шаҳри
— Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.
Саволларга Адлия вазирлиги мутасаддилари жавоб берди. 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги фармонини халқимиз хайрихоҳлик билан кутиб олди....
01 янв 1970
Олий ўқув юртига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган, II гуруҳ ногирони бўлган талабалар учун таълим кредити олиш бўйича алоҳида имтиёзлар...
01 янв 1970
Куни кеча Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитасининг V ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Жорий йилда фарзандим юртимиздаги олий ўқув юртларидан бирига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди....